Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидумаров Aлишер Равшанович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Юк автомобилларининг ёнилғи сарфини атроф-муҳитнинг юқори ҳароратида аниқлаш усулини такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3384.
Илмий раҳбар: Кулмухамедов Жасур Рафикович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор; Aхмедов Дониёр Aнваржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, маёр.
Йетакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади атроф-муҳитнинг юқори ҳароратини ҳисобга олган ҳолда магистрал харакат сиклида юк автомобилларининг ёқилғи сарфини ҳисоблаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атроф-муҳит ҳарорати ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда енг кичик квадратлар усули билан автомобил ҳаракати дифференсиал тенгламасининг коеффицийенти қийматлари аниқланган;
юк автомобилларининг ёнилғи сарфини аниқлашни математик модели, унга таъсир етаётган ҳарорат омилини ҳисобга олган ҳолда конструктив ва експлуатацион параметрларини ифодаловчи коеффицийентлар ёрдамида такомиллаштирилган;
юк автомобилларининг харакат режимларини експериментал статистик маълумотлари орқали реал Ўзбекистон магистрал йўл шароитларини ифодаловчи меъёрий ҳаракат сикли яратилган;
иссиқ-иқлим шароитларида ҳароратнинг термометрик маълумотлари ёрдамида магистрал ҳаракат сиклида юк автомобилларининг ёнилғи сарфини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юк автомобилларининг ёнилғи сарфини атроф-муҳитнинг юқори ҳароратида аниқлаш усулини такомиллаштириш тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
атроф-муҳитнинг юқори ҳарорат шароитларида магистрал ҳаракат сиклида юк автомобилларининг ёнилғи сарфини аниқлаш услуби Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида “МИП 16580577-003:2021” меъёрий ҳужжатига жорий етилган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021-йил 21-июлдаги 2/4323-сон маълумотномаси.) Натижада, иссиқ-қуруқ иқлим шароитларида транспорт воситаларининг ёнилғи сарфини аниқлаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий хужжатларни янгилаш имконини берган.
Ўзбекистон магистрал йўл шароитлари учун юк автомобилларининг магистрал ҳаракат сикли ЎзДСт 3597:2022 “Aвтомобил транспорт воситалари ёнилғи тежамкорлиги. Иссиқ-қуруқ иқлим шароитларида синов усуллари” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021-йил 21-июлдаги 2/4323-сон маълумотномаси). Натижада, муайян харакат режимларида ёнилғи сарфини аниқлаш, ишлаб чиқарилаётган транспорт воситаларининг конструктив параметрларини танлаш ва уларнинг иссиқ-қуруқ иқлим шароитларига мослашувчанлигини баҳолаш имконияти яратилган;
атроф-муҳит ҳароратининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда магистрал ҳаракат сиклида юк автомобилларининг тортиш-тезлик хусусиятлари ва ёнилғи тежамкорлигини ҳисоблашнинг математик модели Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021-йил 21-июлдаги 2/4323-сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳитнинг юқори ҳароратининг юк автомобилларининг тортиш-тезлик хусусиятлари ва ёнилғи тежамкорлигига таъсир даражасини баҳолаш жараёнидаги меҳнат унумдорлиги - 9-10 баравар ошишига ва синов харажатлари - 5-6 баравар камайишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish