Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзабеков Шерзот Муйтанбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йирик фотоэлектр станцияларнинг Ўзбекистон электр энергетика тизими ҳолатига таъсирини тадқиқ этиш», 05.05.02 – «Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T1830
Илмий раҳбар: Мирзабаев Акрам Махкамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Таслимов Абдурахим Деҳканович, техника фанлари доктори, профессор; Хамидов Шухрат Вахидович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: «Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: йирик  фотоэлектр станцияларни Ўзбекистон энергетика тизимига хавфсиз уланиш имкониятини баҳолаш, электр энергетика тизими ҳолатларини тадқиқ этиш ва унинг электр энергетика тизими самарадорлигига таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўртача соатлик ва кунлик актинометрик ҳамда иқлимий маълумотлар  кўрсатгичларини ҳисобга олиб, фотоэлектр станция қувватини аниқловчи иммитацион модел ишлаб чиқилган;
қуёш радиацияси, ҳарорат, намлик ва осмоннинг очиқлик индекси каби факторларни ҳисобга олган ҳолда, сунъий нейрон тармоқ ёрдамида ФЭСлар ишлаб чиқарадиган қувватни прогнозлаш модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
йирик қувватли фотоэлектр станциялар билан интеграциялашган электр энергетика тизимида, ҳудуднинг иқлим ва актинометрик кўрсатгичлари инобатга олган ҳолда, сунъий нейрон тармоқлари ва тугун тенгламаларни  биргаликда ечишга асосланган ҳисоблаш усули таклиф этилган;
1 ГВтдан юқори қувватга эга фотоэлектр станцияларини ягона электр энергетика тизимига интеграллаштириш натижасида, линиялардаги рухсат этилган ток бўйича максимал юкланиш қиймати, номинал кучланиш қийматлари ўзгариш динамикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Йирик қувватли фотоэлектр станцияларни Ўзбекистон электр энергетика тизими Жанубий қисмида тақсимлаб интеграллаштириш натижаси асосида: 
ўртача соатлик ва кунлик актинометрик ҳамда иқлимий маълумотлар  кўрсатгичларини ҳисобга олувчи Сунъий нейрон тармоқ ёрдамида ФЭСлар ишлаб чиқарадиган қувватни прогнозлаш модели ва алгоритми Сурхондарё электр тармоқларида жорий қилинган. («Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖнинг 2022 йил 18 февралдаги 01-02-16/636-сонли маълумотномаси). Натижада бир сутка давомида электр энаргия исрофини 10 360 кВт.соатга камайтиришга эришилган;
йирик қувватли фотоэлектр станциялар билан интеграциялашган электр энергетика тизимида, ҳудуднинг иқлим ва актинометрик кўрсатгичлари инобатга олган ҳолда, сунъий нейрон тармоқлари ва тугун тенгламаларни  биргаликда ечишга асосланган ҳисоблаш усули Сурхондарё электр тармоқларида жорий қилинган.  («Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖнинг 2022 йил 18 февралдаги 01-02-16/636-сонли маълумотномаси). Натижада ёзги мавсум давомида (92 кун) 281 170 400 сўм тежашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish