Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Махмуджон Умурзаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Синхрон машиналар учун захира қўзғатиш тизимларини ишлаб чиқиш», 05.05.02 – «Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.2.PhD/Т1624: 
Илмий раҳбар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Мирзабаев Акром Махкамович, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Икром Усмонович, техника фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб, автоном синхрон машиналар учун захира қўзғатиш тизими схемаларини  ишлаб чиқиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фотоэлектрик ўзгарткич асосида қўзғатиладиган кичик ва ўрта қувватли синхрон машиналарнинг ўткинчи жараёнлардаги қўзғатиш токи амплитудасининг қийматини кичиклиги асосланган;
фотоэлектрик ўзгарткич асосида қўзғатиладиган кичик ва ўрта қувватли синхрон машиналарнинг электромагнит  моменти хамда айланиш тезлигини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган ва математик модели яратилган;
қуёш ва шамол энергиялари асосида кичик ва ўрта қувватли синхрон машиналарнинг қўзғатиш тизими такомиллаштирилган;  
алоҳида турбина билан жиҳозланган ўзгармас ток генератори асосида синхрон гидрогенераторни қўзғатувчи қурилма ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синхрон машиналар учун захира қўзғатиш тизимларини яратиш бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
синхрон гидрогенераторни қўзғатиш учун қурилма ишлаб чиқилган ва у ўзгармас ток генераторининг алоҳида қурилма сифатида ишлаб чиқарилганлиги ва турбина билан жиҳозланган қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинган  (№ FAP-02165, 30.11.2022 й). Натижада қурилма ёрдамида синхрон гидрогенераторларни алоҳида турбина билан жиҳозланган қўзғатгичли ўзгармас ток генератори билан қўзғатиш имкон яратилган; 
cинхрон машиналарни қўзғатиш тизимини қайта тикланувчи энергия манбаларидан таъминлаш схемалари «Ангрен кўмир кони» корхонасига  жорий қилинган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2020 йил 4-декабрдаги  № 01-13/1606 сонли маълумотномаси). Натижада йиллик иқтисодий самара 142 152 190 сўмни ташкил этган;
синхрон гидрогенераторларни қўзғатиш тизимини қайта тикланувчи энергия манбаларидан таъминлаш схемалари “Қуйи Бўзсув  ГЭС лар каскади” унитар корхонасига жорий қилинган (“Ўзбек гидроэнерго” АЖ нинг 2022 йил 7-июнь № 02-28/1578 сонли маълумотномаси). Натижада синхрон генераторнинг қўзғатиш чулғамини қувватлантириш учун сарфланадиган электр энергиясини 2% га тежаш, генераторни ишлатиш даврида синхрон генераторни қўзғатиш тизимининг ишлаш муддати ва ишончлилигини 10-15% га ошириш ҳамда синхрон генератор қўзғатиш тизими қувватини қисман заҳира манбаи билан таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish