Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматов Обид Ёқуббоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йирик насос станцияларининг электр тизимлари ҳолатларига таъсирини тадқиқ этиш усуллари ва алгоритмлари», 05.05.02 – «Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар».В2021.1.PhD/Т2105
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Аллаев Кахраман Рахимович, техника фанлари доктори, профессор., академик. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Абидов Қудрат Ғайратович, техника фанлари доктори, профессор; Хохлов Виладимир Алиександрович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: «Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Йирик насос станцияларининг электр энергетика тизимларининг ҳолатларига таъсирини таҳлил қилиш методикаси, алгоритми ва дастурий воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
насос агригатларида электромеханик ва гидромеханик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда электр энергетика тизимининг барқарорлашган ва ўткинчи режимларини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
йирик насос станциялари синхрон моторларини қўзғатишни ноаниқ мантиқ ростлаш усулидан фойдаланиш орқали  қувват исрофларини камайтириш ва электр узатиш линияларининг қувват ўтказиш қобилиятини оширишнинг математик модели такомиллаштирилган;
йирик насос станциялари синхрон моторларининг ноаниқ мантиқ базасида қўзғатишини автоматик ростлагичларини созлаш усули ишлаб чиқилган;
энергетика тизимларининг турғунлигини йирик насос станциялари синхрон моторининг қўзғатишини ростлаш орқали таъминлаш усули такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон энергетика тизимининг жанубий-ғарбий қисмидаги насос станциялари синхрон моторларининг қўзғатиш тизимини бошқариш орқали олинган илмий натижалар асосида:
йирик насос станциялари синхрон моторларин қўзғатиш тизимини бошқариш бўйича услуби жорий этилган («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» AЖнинг 2022 йил 14-декабрдаги 01-03-14/4608-сонли маълумотномаси). Натижада таклиф этилаёнган усул ёрдамида 256 546 750 сўм миқдоридаги иқтисодий самарадорликни олиш имконини берган;
Қарши магистрал канали насос станциялари синхрон двигателларининг қўзғатиш тизимини ноаниқ мантиқ асосида бошқариш усули жорий этилган. («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» AЖнинг 2022 йил 14-декабрдаги 01-03-14/4608-сонли маълумотномаси). Натижада насос станцияларига туташ энергетика тизими тугунларида кучланиш даражаси 0,6% га оширилган;
кучланиш ростлагичлари сифатида йирик насос станцияларини ҳисобга олган ҳолда электр тизимларининг барқарорлашган ҳолат режимларини ҳисоблаш методикаси ва дастури жорий этилган («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» AЖнинг 2022 йил 14-декабрдаги 01-03-14/4608-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳисоб-китобларга асосланиб, йилига 869,65 МВт.соат электр энергияси йўқотишларини камайтиришига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish