Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлятова Зулфия Муратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Имидозолин ҳосилали коррозия ингибиторлари cинтези ва технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3426.
Илмий раҳбар: Кадиров Хасан Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти, Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, тeхника фанлари доктори, профeссор; Эшмeтов Иззат Дусмбeтович, тeхника фанлари доктори, профeссор.
Етакчи ташкилот: Тошкeнт давлат тeхника унивeрситeти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ва саноатнинг иккиламчи маҳсулотлари асосида углеводородларда эрийдиган самарали коррозия ингибиторлари ишлаб чиқиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида 13 турдаги ёғ кислоталари мавжуд ёғ-мой саноатининг иккиламчи маҳсулоти соапсток ва полиэтиленполиаминнинг паст ҳароратларда ароматик углеводородлар аралашмаси эритувчилигида кислотали катализатор иштирокида конденсатланиш билан имидозолин ҳосилалари ҳосил бўлиши исботланган;
«Uz-Kor Gas Chemical» ҚК МЧЖ иккиламчи маҳсулотлари нормал тузилишли C12 - C20 углeводородлар фракцияси - фойдаланилган иккиламчи суюқ гeксан ва ТАР маҳсулот арлашмасини вакуумли ҳайдаш маҳсулоти ароматик углеводородлар бензол, толуол ва ксилоллардан иборат эритувчилар таркиби гетероцикллаш жараёнларининг самарали эпритувчиси эканлиги асосланган;
соапсток ва полиэтиленполиаминнинг конденсатланишидан олинган «ИИК-Д1» сериядаги коррозия ингибиторлари СП1-УПН Шимолий Уртабулоқ нефт қудуғи шароитида қурилмаларни 90 % дан кам бўлмаган самара билан ҳимоялаши исботланган;
ёғ-мой саноатининг иккиламчи маҳсулоти соапсток ва полиэтиленполиамин асосида углеводородларда эрийдиган самарали коррозия ингибиторлари ишлаб чиқиш технологиясини яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Углеводородларда эрийдиган самарали коррозия ингибиторлари олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«ИИК-Д1» сериядаги коррозия ингибиторлари ишлаб чиқариш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг «2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2022 йил 23 февралдаги 01/3-568/А-сон маълумотномаси). Натижада, кислотали катализатор иштирокида тан нархи 1,5 -1,8 мартта арзон бўлган коррозия ингбиторлари олишнинг энергия тежамкор технологиясини ишлаб чиқиш имконини берган;
ёғ-мой саноати иккиламчи маҳсулотлари асосида кислотали катализаторлар таъсирида иштирокида «ИИК-Д1» сериядаги коррозия ингибиторлари ишлаб чиқариш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг «2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2022 йил 23 февралдаги 01/3-568/А-сон маълумотномаси). Натижада, нефт қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмаларини ҳимоялаш даражаси 93 % бўлган имидозолин асосли углеводородларда эрийдаган коррозия ингибитори ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish