Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажимов Aкмалжон Усмонжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гомоётерм ва пойкилотерм ҳайвонларнинг тўқима ҳужайралари биоенергетикаси, функсионал фаоллиги ва уларга флавоноид бирикмаларнинг таъсири», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/B369.
Илмий раҳбар: Aбдуллайев Ғофуржон Раҳимжанович, биология фанлари доктори.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар Позилов Маъмуржон Комилжонович, биология фанлари доктори, доцент; Aбдуллайева Гулбаҳор Толибжоновна, биология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: гомоётерм ва пойкилотерм ҳайвонларнинг тўқималаридаги фосфорланувчи ҳамда боғланмаган нафас олиш, моддалар алмашинувидаги фарқлар, митохондрия даражасида термоген тўқима механизмини аниқлаштириш, шунингдек, уларнинг жигар ва юрак митохондрияси мембранасининг функсионал ҳолатига изофлавоноид бирикмаларнинг таъсирини баҳолашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ин витро шароитида тўқима митохондрияларидаги AДФ/О ва НН (нафас назорати) параметрлари инкубация вақтига ва муҳит ҳароратига боғлиқ равишда иссиққонли ҳайвонларда совуққонлиларга нисбатан анча паст кўрсаткичларга ега еканлиги аниқланган;
иссиққонли ҳайвонларда термоген тўқима ҳисобланган қўнғир ёғ тўқимасида турли хил субстратларнинг оксидланишида интенсив боғланмаган нафас олиш фаолият юритиши аниқланган; 
иссиққонли ва совуққонли ҳайвонларнинг жигар ва юрак митохондрияси юқори ўтказувчан порасига генистеин ва ороболнинг ингибирловчи таъсири асосланган;
генистеин ва ороболнинг иссиқ ва совуққонли ҳайвонларнинг жигар ва юрак митохондрияси мембранаси Фе2+/ аскорбат билан чақирилган ЛПО ва МДA ҳосил бўлишига мембранафаол хоссалари тавсифланган;
иссиққонли ва совуққонли ҳайвонларнинг жигар ва юрак митохондрияси нафас олиши ва ОФ жараёни боғланишига генистеин ва оробол изофлавонларининг таъсири аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гомоётерм ва пойкилотерм ҳайвонларнинг тўқима ҳужайралари биоенергетикаси, функсионал фаоллиги ва уларга флавоноид бирикмаларнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
генистеин ва ороболнинг мембранафаол ва кучли антиоксидант хоссаларидан Сургут давлат университетининг «Технологии выращивания и извлечения биологически активных соединений северных ягодных культур и лекарственных трав (ЮграБиоФарм)» лойиҳасида муҳим биологик фаолликка ега бўлган полифенол бирикмалар изофлавоноидларнинг гепатопротектор ва антиоксидант хоссаларини аниқлашда ва баҳолашда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2022 йил 13 сентябрдаги 03-01/339-сон маълумотномаси). Натижада, антиоксидант таъсирга ега самарали доривор препаратлар яратиш имконини берган;
генистеин ва ороболнинг мембранафаол хоссалари, шунингдек митохондриядаги нафас олиш ҳамда оксидланишли-фосфорланиш жараёни боғланишига таъсири натижасида AТФ синтезини қайта тиклаши хоссаларидан №ТA-ФA-Ф7-008 «Табиий терпеноид ва фенол бирикмаларни ўрганиш ҳамда улар асосида тиббиёт, ветеринария ва қишлоқ хўжалиги учун дори воситалари яратиш» лойиҳасида мазкур флавоноидлар структурасига яқин бўлган бошқа изофлавоноид бирикмаларни ажратиб олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемиясининг 2022 йил 27 октябрдаги 4/1255-2705-сон маълумотномаси). Натижада, янги турдаги кардиопротектор хоссага ега флавоноидни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish