Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимова Шахноза  Ойбековнананинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори нафас йўлларининг йирингли яллиғланиш касаллалликлари бўлган аёлларда ҳомиладорликни ва туғруқни олиб боришни яхшилаш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология ва 14.00.01 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib539.
Илмий раҳбар: Каримов Ахмад Хошимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.     Бакиева Шахло Хамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Джахонгир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Жахонгир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори нафас йўлларининг йирингли-яллиғланиш касалликлари билан оғриган аёлларда ҳомиладорликни учинчи триместрини ва туғруқни оқилона юритиш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали тонзиллит ва сурункали риносинусит билан оғриган аёлларда ҳомиладорлик мобайнида бу аёлларда ҳомиладорлик муддатидан эрта туғиш (58,5%), қоғоноқ сувининг муддатидан олдин ёрилиши (28,5%) ва гипотоник қон кетиш (22%) каби энг мухим перинатал ва акушерлик хавф омиллари исботланган;
сурункали тонзиллит ва сурункали риносинусит билан хасталанган ҳомиладор аёлларни ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи триместрларида ҳомила-йўлдош тизимининг ҳолатини ўрганиш натижасида қуйидагилар: сурункали тонзиллит билан қон айланишининг бузилиши-1А даражаси, сурункали риносинусит билан эса -1Б даражаси исботланган;
сурункали тонзиллит ва сурункали риносинуситли аёлларда ҳомиладорликни кечишини таҳлилида сурункали риносинуситларнинг кўрсаткичи (СРСК) 36,6% ни, сурункали тонзиллитнинг токсико-аллергик шаклининг иккинчи даражаси 34,5% ни ташкил қилган бўлиб, сурункали риносинусит билан оғриган ҳомиладор аёлларнинг 77,6% да ҳомиладорликнинг кечишидаги  ўзгаришлар натижасида умумиу интоксикация, тез-тез чарчаш ҳолатлари, нафас олиш йўлидаги оғриқлар кузатилган бўлса, сурункали тонзиллитда бу белгилар томоқни қичишиши, ютинишни қийинлиги хар иккинчи ҳомиладор аёлда 51,1% эканлиги исботланган;                                                                                                   
юқори нафас йўлларининг йирингли яллиғланиш касалликлари бўлган аёлларда ишлаб чиқилган алгоритмда L-аргинин препарати билан ҳомиладорлик асоратларини (ҳомила тушиши, фетоплацентар етишмовчилик), туғруқдан кейинги қон кетишлар (1,5 марта), перинатал касалланиш эса (2 марта) камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори нафас йўлларининг йирингли яллиғланиш касалликлари бўлган аёлларда ҳомиладорликни ва туғруқни олиб боришни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори нафас йўлларининг йирингли яллиғланиш касалликлари бўлган аёлларда ҳомиладорликни ва туғруқни олиб боришни баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳомиладор аёлларда сурункали тонзиллит ва сурункали риносинуситни ташхислаш ва даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 13 декабрдаги 8н-з/542-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳомиладор аёлларда сурункали тонзиллит ва сурункали риносинуситни самарали ташхислаш ва даволаш имконини берган;
юқори нафас йўлларининг йирингли яллиғланиш касалликлари бўлган аёлларда ҳомиладорликни ва туғруқни олиб боришни баҳолаш бўйича олиган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ҳомиладор аёлларда сурункали тонзиллитни декасан дори воситаси билан комплекс даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 13 декабрдаги 8н-з/542-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юқори нафас йўлларининг йирингли яллиғланиш касалликлари бўлган аёлларда ҳомиладорликни ва туғруқни олиб боришда ҳомиладорларда  сурункали тонзиллитни даволашда Небулайзер аппарати билан Декасан дори воситасини ингаляция қилишнинг ўзига хосликлари инобатга олиниб даволаш имконини берган;
юқори нафас йўлларининг йирингли яллиғланиш касалликлари бўлган аёлларда ҳомиладорликни ва туғруқни олиб боришни яхшилаш баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ва Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасининг  клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 08н–41731-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий қилиниши ушбу касаллик билан оғриган ҳомиладор аёлларда касалликни ташхислаш сифатини ва даволаш самарадорлигини ошириш, касаллик зўрайишини ва асоратлар шаклланишини камайтириш,  касаллик оқибатларини яхшилаш ва ҳомиладорликни самарали кечишини  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish