Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбриев Ҳазратқул Бўроновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Aмир Темур ва Темурийлар даври меъморий обидаларнинг бунёд етилиш тарихи”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar1276.
Илмий раҳбар: Юсупова Дилором Юнусовна, тарих фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Таr.21.01.
Расмий оппонентлар: Исъҳоқов Мирсодиқ Мирсултонович, тарих фанлари доктори, профессор; Мадраимов Aбдумажид Aбдураимович, тарих фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХИВ–ХВ асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда меъморчилик ҳамда ободонлаштириш ишларини ёзма манбалар асосида очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Темурийлар сулоласи вакиллари Aмир Темур, Шоҳруҳ Мирзо, Мирзо Улуғбек, Бибихоним, Султон Ҳусайн Бойқаро ҳамда Aлишер Навоий каби талаба-ёшлар тафаккурини бойитувчи тарихий шахслар қаторида Халил Султоннинг Термиз шаҳрини қайта тиклаши, Бади-уз-замон, Гавҳаршод бегим ва Милкат оғо бегимларнинг Ҳирот шаҳридаги меъморчилик ва ободончилик фаолияти манбалар асосида очиб берилган;
илк о`рта аср шаҳарсозликдаги арк, шаҳристон, работ тушунчаларидан Aмир Темур ва Темурийлар даврида Мовароуннаҳрнинг яхлит ма`мурий марказлари сифатида шаклланган Самарқанд, Кеш, Бухоро, Шоҳруҳия, Ҳиротда шаҳарсозлик маданиятининг тараққиётида «Ҳисор» атамаси фарқи, улардаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳамда савдо-ҳунармандчилик соҳаларининг ривожланиши манбалар асосида исботланган;
Aмир Темур ва Мирзо Улуг`бек томонидан Самарқанд шаҳрида бунёд етилган бог`лар, уларнинг жойлашуви, хусусияти, Ҳирот шаҳарида Шаҳруҳ Мирзо ҳамда Султон Ҳусайн Бойқаро томонидан барпо етилган маҳаллалар, бог`лар, каналлар, ко`прикларнинг тарихий аҳамияти манбалар асосида далилланган;
Aмир Темур ва Темурий ҳукмдорлар томонидан Мовароуннаҳр ҳамда Хуросон ҳудудларида бунёд е`тилган меъморий обидалар тарихини ёритувчи манбалардаги маълумотларга аниқлик киритилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aмир Темур ва Темурийлар даврига оид меъморий обидаларнинг бунёд етилиши тарихини тадқиқ етиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХИВ–ХВ асрларда Aмир Темур ва Темурийларнинг Мовароуннаҳрда амалга оширга бог`дорчилик ва ободончлик ишларини о`рганиш ҳамда юртимизнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ҳужжатлар фондига «Aмир Темур боғларининг жойлашув тарихи» тузилиб жойлашиви харитаси таг`дим етилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021-йил 18-январдаги 23-сон маълумотномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Самарқанд вилояти туризм ва сайёхлик салоҳиятини ривожлантириш учун «Aмир Темурнинг 12 боғи ҳақидаги ахборотни улар жойлашган жойи, ҳар бир бог` хусусиятлари, майдони, яратилиш тарихини ёритувчи интерфаол хариталар» ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Самарқанд вилояти туризм ва спорт бош бошқармасининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-05/1612-сон маълумотномаси). Келтирилган маълумотлар асосида Aмир Темур даврига оид боғларни қайта тиклаш учун амалий ишлар олиб боришга имконият яратилган;
Aмир Темур ва Темурий ҳукумдорларнинг даврида илм-фан ва ме`морчилик соҳасидаги ютуқларини кенг жамоатчиликка йетказиш мақсадида «О`збекистон тарихи» телеканалида ефирга узатиладиган «Тақдимот» кўрсатувининг «Aмир Темур ва Темурийлар даври меъморий обидалари бунёд етилиши» сонини тайёрлашда ҳамда мазкур телеканалда ефирга узатилган «Кўҳна манзиллар» туркум кўрсатувлари ссенарийсини шакллантириш учун «Бибихоним мақбараси», «Бибихоним масжиди» ва «Улуғбек расадхонаси» каби меъморий иншоотларнинг бунёд етилиши тарихига оид кўрсатувлари тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «О`збекистон тарихи» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019-йил 6-декабрдаги 02-70-2576-сон ҳамда мазкур телерадиоканалнинг 2021-йил 6-августдаги 40-40-1298-сон маълумотномалари). Натижаларнинг амалиётда қўлланилиши Aмир Темур ва Темурийлар давлати тарихини ёритишда муҳим асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish