Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулмурадова Одинахон Абдуғаффар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Телевидениеда диалогик жанрларнинг замонавий модификацияси», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil1012.
Илмий раҳбар: Тошпўлатова Назира Қурбоновна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Маматова Ёқутхон, филология фанлари доктори, профессор; Ҳалилова Азиза, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: илмий-назарий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади замонавий журналистикада диалогик жанрларни илмий-назарий муаммо сифатида аниқлаш, уларнинг ривожланиш тенденсиялари ва тамойиллари, ахборотни тезкор ва холис йетказишдаги ўрни ва аҳамиятини, рақамлашув шароитида диалогик жанрларнинг електрон ОАВ фаолиятида қай тарзда ўзгариши, модификацияланишини очиб беришдан иборат. 
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
анъанавий медианинг ахборий ва таҳлилий жанрларидан ажралиб чиққан диалогик жанрлар замонавий медиа талаблари асосида ушбу жанрлар гуруҳига хос бўлган ахборот манбаси фикрига таянилиши, мулоқотда сўзлашув услубининг устунлик қилиши, икки ва ундан ортиқ коммуникация субйектларининг ўзаро ахборот алмашинув жараёнида ахборотни 3-шахс, аудиторияга йетказилиши, бошқа жанрларга мослашувчанлик хусусияти сингари умумий хусусиятлари аниқланган;
диалогик жанрларнинг илмий-фалсафий асослари диалог ҳодисасининг нутқ, матн, унсур, усул ҳамда жанр сифатида намоён бўлишидаги ривожланиш иерархияси каби умумий ҳамда медиа муҳитда диалоглашув ҳодисасининг жанр шакли сифатидаги кўринишлари ривожланишининг кучайиши сингари ўзига хос жиҳатлари, диалогик жанрларнинг замонавий рақамли медиа муҳитга қисқа фурсатда мослашиш жараёнлари далилланган;
миллий масс-медиада маҳаллий аудитория билан фаол мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи диалогик жанрлар туркуми ишлаб чиқилиб, унинг таркибига интервю, суҳбат, ток-шоу, дебат сингари жанрлар кириши, медиа контент яратишда мазкур жанрлар композицион жиҳатдан бир-бирига яқин бўлишига қарамай, диалогик, лингво-стилистик ва интерактивлик хусусиятлари билан ажралиб туриши аниқланган; 
ТВ амалиётида диалогик жанрлар туркумига кирувчи жанрлар шакли ва табиатидаги модификацион ўзгаришлар, хусусан, мулоқотнинг умумий қонуниятларига бўйсунувчи, конвергенсия жараёнларининг диалогик жанрларга таъсири натижасида пайдо бўлган интервю-очерк, интервю-ессе, интервю-шарҳ сингари замонавий жанр моделларининг янгича талқинлари шакллангани асосланиб, уларнинг анъанавий жанрлар билан трансформациялашув жараёни, монолог, диалог, полилог сингари нутқ турларидан фойдаланишида ролларнинг алмашиши, мазкур жанрларда савол-жавоб қатъий қоида емаслиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий етилиши. Телевидениеда диалогик жанрларнинг замонавий модификацияси мавзусининг ўзбек телевидениеси кўрсатувлари асосидаги тадқиқи бўйича олинган натижалар, илмий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
замонавий телевидениеда жиддий ислоҳотлар амалга ошаётган бир пайтда журналист кадрларнинг ахборий, таҳлилий жанрларда ижод қилиши, хусусан, диалогик жанрларда кўрсатув тайёрлашда, мавзу ва муаммони ёритишида, телеасарнинг шакл ва мазмун хусусиятларини еътибордан четда қолдирмаслиги, амалиётда замонавий жанр ва форматлардан фойдаланиш, диалогик жанрларни тезкор трансляция қилишда жонли ефир амалиётини кўпайтириш лозимлиги бўйича тадқиқотнинг амалий қисмида келтирилган илмий натижалар ва хулосалар Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали таҳририяти фаолиятида кўрсатувлар тайёрлаш сифатини яхшилашда қўлланилди (“Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022 йил 30 августдаги 486-23-4427-сон маълумотномаси). Натижада “Мавзу” ва “Aслида қандай?” кўрсатувлари ссенарийларини ёзишда тадқиқотда баён қилинган илмий-назарий қарашлардан фойдаланилган; 
конвергенсия ва рақамлашаётган медиа шароитида диалогик жанрларда ижод қилувчи журналистларнинг янги тенденсиялар ва жанрлар тизимидаги ўзгаришларга мослашиш кераклиги, бунинг учун диалогик жанрларда материал тайёрлашда анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, замонавий метод ва технологиядан фойдаланиш, шунингдек, жонли мулоқот, мавзу ва қаҳрамон танловида ўз услубига ега бўлиш каби кўникмаларни шакллантириш, публицистик матнни жонлантириш усули – диалогизациядан фойдаланилса, самарали натижаларга еришиш мумкинлиги бўйича берилган тавсиялардан «Маърифат» – «Учител Узбекистана» газетаси таҳририятидаги мухбир ва муҳаррирларнинг билим ва кўникмаларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг нашри – «Маърифат» – «Учител Узбекистана» газетаси таҳририятининг 2021-йил 3-августдаги 108-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот таҳририятдаги журналистларнинг диалогик жанрларда материал тайёрлашида касбий малакаси ошишига хизмат қилган;
хусусий телеканалларнинг веб-сайти, мобил иловаси орқали теледастурлар жадвали, онлайн трансляциялар ва телекўрсатувларни мунтазам жойлаб бориш, телеконтент яратишда мавжуд ескича қолиплардан бутунлай воз кечиб, еркин ижодий ёндашувни кучайтириш, аудиториянинг еҳтиёжига мос янги замонавий телевизион лойиҳаларни амалиётга жорий қилиш бўйича берилган тавсиялардан “Севимли” телеканалининг телекўрсатувлар сифатини яхшилашда, каналнинг сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларининг савиясини кучайтиришда, телеканал муаллиф ва муҳаррирларининг билим ва кўникмаларини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Севимли” телеканалининг 2021-йил 2-августдаги 105-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда берилган таклифлар асосида телеканалнинг мобил иловаси ва расмий веб сайтидаги контент сифати қайта кўриб чиқилди ва дизайни такомиллаштирилган;
медиаконвергенсия жараёнларининг диалогик жанрлар ривожидаги ўрни, диалогик жанрларнинг модификацион кўриниши, “лайф-ту тейп”, стрим, реалити шоу, селф-репортаж жанрлари сингари замонавий жанр шакли сифатида шакллангани унда журналистнинг ахборот технологиялардан фойдаланиши, жиддий мавзуларни кўнгилочар форматларда аудиторияга узатиш бўйича олинган натижалар, тадқиқотда илгари сурилган илмий хулосалар, тавсия ва таклифлар Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази фаолиятига тадбиқ етилган (Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг 2022 йил 30 августдаги 46-сон маълумотномаси, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасининг 2022 йил 11 августдаги 11-18/394-сон маълумотномаси). Олинган илмий хулосалардан марказ томонидан ташкиллаштирилган семинар-тренинг ва ўқув курсларида фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish