Sayt test rejimida ishlamoqda

Умурзакова Бонухон Aзизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларининг фанлараро ҳамкорлик асосида медиамаданиятини ривожлантириш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3468.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Камбарова Дилорам Юсуповна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Қаҳҳорова Мавлуда Мукаррамовна, филология фанлари номзоди, доцент, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларида фанлараро ҳамкорлик асосида медиамаданиятни шакллантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий тил ўқитувчиларида оммавий коммуникациядан фойдаланиш даражасини ривожлантирувчи дидактик-мантиқий топшириқлар мазмуни медиавоситаларидан фойдаланишнинг “Ҳеимдилл-Прожеcт” усули медиатаълимнинг мослашувчанлиги билан қайта алоқасининг идентивлигини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларида фанлараро ҳамкорлик асосида медиамаданиятини шакллантириш модели мотивацион, ижтимоий – маданий, когнитив, касбий – коммуникатив, рефлексив мезонлар ҳамда тил билиш индекаторларида белгиланган (юқори креативлик, ўрта, паст) даражалари асосида такомиллаштирилган;,
бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларида медиавоситаларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари “Aбоут алл” тармоғидан фойдаланиш, фанлараро ҳамкорликни продуктивлиги дифференсиаллаштириш категорияларига идентив модификациялаш асосида ривожлантирилган;
бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларида мантиқий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган репродуктив машқларини гуманитар фанлар билан интеграциялаш, медиатаълим, медиасаводхонлик тушунчалари медиатаълимнинг консепсияси ва стратегиясини белгилаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларида фанлараро ҳамкорлик асосида медиамаданиятни шакллантиришга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
хорижий тил ўқитувчиларида оммавий коммуникациядан фойдаланиш даражасини ривожлантирувчи дидактик-мантиқий топшириқлар мазмуни медиавоситаларидан фойдаланишнинг “Ҳеимдилл-Прожеcт” усули медиатаълимнинг мослашувчанлиги каби сифатлар билан қайта алоқасининг идентивлигини аниқлашга доир таклифлари 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-201709134-сонли “Филология йўналиши бўйича инглиз тили ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” мавзудаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 9 декабрдаги 02-07-4431/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларида медиатаълим асосида оммавий коммуникациядан таълим - тарбия жараёнида фойдаланиш, турли медиа асарларни таҳлил қилиш малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларида фанлараро ҳамкорлик асосида медиамаданиятини шакллантириш модели мотивацион, ижтимоий – маданий, когнитив, касбий – коммуникатив, рефлексив мезонлар ҳамда тил билиш индекаторларида белгиланган (юқори креативлик, ўрта, паст) даражалари асосида “Aхборот ҳашари” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 23-июндаги 180-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларида фанлараро ҳамкорлик асосида медиамаданиятни ривожлантириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларида медиавоситаларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари “Aбоут алл” тармоғидан фойдаланиш, фанлараро ҳамкорликни продуктивлиги дифференсиаллаштириш категорияларига идентив модификациялаш қаратилган таклифларидан 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-201709134-сонли “Филология йўналиши бўйича инглиз тили ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” мавзудаги амалий илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 9 декабрдаги 02-07-4431/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларида фанлараро ҳамкорлик асосида медиамаданиятни шакллантиришга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир дарс машғулотлари мажмуини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish