Sayt test rejimida ishlamoqda

Зубайдуллайев Ўктам Раим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларни арт-педагогика асосида касбий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1257.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Тайланова Шохида Зайнийевна, педагогика фанлари доктори, досент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Aдизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мустафайев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), досент. 
Йетакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади арт-педагогика асосида бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш тизими арт-педагогиканинг ҳайкалтарошлик, расм, бадиий қўл санъати, мусиқа, театр, ўйин каби фаолият турлари ҳамда коррексион-педагогик, бадиий-дидактик, тор прагматик ҳамда интегратив ёндашувларнинг шахс ички имкониятларини намоён етиш ва руҳиятини уйғун ривожлантириш имкониятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг арт-педагогикага асосланган локал-модулли технологияси мотивасион, йўналтирувчи, амалий, назорат-коррексион босқичларнинг коррелятив функсияларига кўра шахсга йўналтирилган таълим жараёнларининг устувор йўналишлари (уйғунлаштириш, ҳамкорлик фаолияти, ўз-ўзини бошқариш, ташкил етиш, натижа) таркибини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
арт-педагогика асосида бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели артпедагогик юклама, артпедагогик англаш, артпедагогик тренинг, артпедагогик ижод ва тадқиқот босқичлари таркибига кирувчи мақсадли, диагностик-изланиш, мазмунли, ташкилий, технологик, фаолият, баҳолаш компонентларнинг алгоритмик боғлиқлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш тизимининг ахборот ва ўқув-методик таъминоти интегратив-ижодий топшириқлар, “Ўқитишда мусиқавий ёндашув”, “Театр ва ҳаёт”, “Моҳир рассом”, “Чапланган қоғоз” каби артпедагогик методлар, визуал симулясия (тасвирли, намойишли, интерфейсли) ҳамда артпедагогик тренингларнинг мотивасион-когнитив имкониятларини аниқлаш асосида бойитилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш тизими арт-педагогиканинг ҳайкалтарошлик, расм, бадиий қўл санъати, мусиқа, театр, ўйин каби фаолият турлари ҳамда коррексион-педагогик, бадиий-дидактик, тор прагматик ҳамда интегратив ёндашувларнинг шахс ички имкониятларини намоён етиш ва руҳиятини уйғун ривожлантириш имкониятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Самарқанд давлат университети ЖБҲЛ-22-“Оиладаги жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криноген муҳит, келиб чиқиш сабабларини тадқиқ етиш” (2020-2021 йиллар) лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 13 декабрдаги 02-07-4504/04-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни оилавий ва касбий фаолиятга йўналтиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари ҳамда артпедагогик ёндашувлари мазмунини бойитишга еришилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг арт-педагогикага асосланган локал-модулли технологияси мотивасион, йўналтирувчи, амалий, назорат-коррексион босқичларнинг коррелятив функсияларига кўра шахсга йўналтирилган таълим жараёнларининг устувор йўналишлари (уйғунлаштириш, ҳамкорлик фаолияти, ўз-ўзини бошқариш, ташкил етиш, натижа) таркибини очиб бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан Самарқанд давлат университети ЖБҲЛ-22-“Оиладаги жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криноген муҳит, келиб чиқиш сабабларини тадқиқ етиш” (2020-2021 йиллар) лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 13 декабрдаги 02-07-4504/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни ҳозирги замон талабларига мос равишда касбий фаолиятга тайёрлаш тизимининг таркибий асосларини татбиқ етишга имконияти яратилган;
Aрт-педагогика асосида бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели артпедагогик юклама, артпедагогик англаш, артпедагогик тренинг, артпедагогик ижод ва тадқиқот босқичлари таркибига кирувчи мақсадли, диагностик-изланиш, мазмунли, ташкилий, технологик, фаолият, баҳолаш компонентларнинг алгоритмик боғлиқлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Самарқанд давлат университетида бажарилган “ЖБҲЛ-22-“Оиладаги жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криноген муҳит, келиб чиқиш сабабларини тадқиқ етиш””лойиҳаси доираси белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 13 декабрдаги 02-07-4504/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни артпедагогика асосида касбий фаолиятга тайёрлаш мазмуни алгоритмик босқичлар асосида бойитилиша еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish