Sayt test rejimida ishlamoqda

Қузманова Гулҳаё Боходировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ижтимоий компетентлигини ривожлантириш методикаси (8-синф мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped1365.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ Давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Сейтов Айбек Жумабаевич, техника фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Эргашов Мухамматрасул, техника фанлари доктори, профессор; Мирсанов Уралбой Мухаммадиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ижтимоий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг ижтимоий компетентлигини ривожлантиришда синфдан ташқари мустақил топшириқларнинг алгоритмик комбинацияли ҳаракатга ундовчи педагогик имкониятлари информацион технологияларни қўллай олиш лаёқатини тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва танлаш интеграциясини таъминлаш орқали излаш кўникмаларига устуворлик беришга кўра  аниқлаштирилган;
ижтимоий компетентликни ривожлантириш модели ахборот муҳитини яратиш ва ундан комплекс фойдаланишнинг ўлчамлилик, интерваллик тамойилларини маълумотларни визуал-филтрли тасвирлаш муҳитига  ижтимоий медиа маркетинг талабларига кўра киритиш асосида такомиллаштирилган;
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ижтимоий компетентлигини ривожлантириш методикаси фанларни ўқитишда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг рақамли усулларини 3D кўринишли вариатив, адаптив иш турлари билан прагматик мониторингли муносабатда оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий компетентликни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан тасодифий функциялар статистик назариясидан фойдаланиш негизида ўқувчиларнинг академик-ижтимоий траекториясини назоратлаш элементларини электрон контент ва автоматик баҳолаш инструментларига индивидуализация муҳитида  трансформациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг ижтимоий компетентлигини ривожлантириш методикаси бўйича олинган натижалар асосида: 
ўқувчиларнинг ижтимоий компетентлигини ривожлантиришда синфдан ташқари мустақил топшириқларнинг алгоритмик комбинацияли ҳаракатга ундовчи педагогик имкониятлари информацион технологияларни қўллай олиш лаёқатини тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва танлаш интеграциясини таъминлаш орқали излаш кўникмаларига устуворлик беришга оид таклифлардан 2015-2017 йилларда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-2014-0910185149 – рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 01/15-09/276-сон маълумотномаси). Натижада “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш методикасини ҳамда сифати мониторинги самарадорлигини оширишга имкон яратилган;
ижтимоий компетентликни ривожлантириш модели ахборот муҳитини яратиш ва ундан комплекс фойдаланишнинг ўлчамлилик, интерваллик тамойилларини маълумотларни визуал-филтрли тасвирлаш муҳитига  ижтимоий медиа маркетинг талаблари асосида такомиллаштиришга оид илмий-методик тавсиялардан 2015-2017-йилларда T.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-2014-0910154408 - рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга тадбиқ қилиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 04/36-2072-сон маълумотномаси). Натижада, тўгарак машғулотларини олиб борувчи электрон платформадан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари оширилган;
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ижтимоий компетентлигини ривожлантириш методикаси фанларни ўқитишда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг рақамли усулларини 3D кўринишли вариатив, адаптив иш турлари билан прагматик мониторингли муносабатда оптималлаштириш ҳамда ижтимоий компетентликни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан тасодифий функциялар статистик назариясидан фойдаланиш негизида ўқувчиларнинг академик-ижтимоий траекториясини назоратлаш элементларини электрон контент ва автоматик баҳолаш инструментларига индивидуализация муҳитида  трансформациялашга оид илмий-методик тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 01-02/2-2-174-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ижтимоий компетентлигини медиа маркетинг воситасида мониторингли муносабатларни оптималлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish