Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Гулшад Тилеуовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кластерли ёндашув асосида талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикаси (информатика ўқитиш методикаси фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped1318.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика  университети.
Илмий раҳбар: Хайдаров Илхом Қудратович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Ергашов Мухамадрасул, техника фанлари доктори профессор; Қаршийев Aброр Aмруллайевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади “Информатика ўқитиш методикаси” фанини ўқитиш жараёнида бўлажак мутахассисларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш учун зарур педагогик шарт-шароитларни аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини инновасион таълим кластерли муҳитида ривожлантиришнинг дидактик таъминоти маълумотларнинг вариативлигини мақбуллаштирувчи оммабоплик, тушунарлилик тамойилларини ахборотли таълимнинг қулайлик даражаларига оптималлаштириш асосида ривожлантирилган; 
коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг кластерли модели талабаларнинг мулоқотга мотивацион йўналганлигини интенсивлаштирувчи нутқий инструксиялардан ўзаро таъсир ўтқазиш ва бошқаришли мулоқот контекстларда кўп танловликда қўллаш асосида аниқлаштирилган;
коммуникатив компетентликни ривожлантириш методикаси пассив нутқий муҳит иштирокчиларида барқарор ижобий мотивларни шакллантиришга йўналтирилган мулоқот моделида ўқитишнинг мултисенсорли воситаларини ўзаро тахрирли муносабатда қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак мутахассисларнинг коммуникатив компетентлигини ривожланганлигини  баҳолаш мезонлари мулоқотнинг жизабадорлигини оширувчи касбий луғат ва маиший нутқий захирани компентенсиявий ўқитиш муҳитига интегратив такрорлаш муносабатида сингдириш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кластерли ёндашув асосида талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида талабаларнинг коммуникатив компетентлигини инновасион таълим кластерли муҳитида ривожлантиришнинг дидактик таъминоти маълумотларнинг вариативлигини мақбуллаштирувчи оммабоплик, тушунарлилик тамойилларини ахборотли таълимнинг қулайлик даражаларига оптималлаштириш асосидаги  таклиф ва тавсиялардан «Бошланғич таълимда ахборот коммуникасион технологиялари» номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентабрдаги 302-сонли буйруғи, 6-илова 877-119). Натижада бўлажак ўқитувчиларда коммуникатив компетентликни ривожлантиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга еришилган;
коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг кластерли модели талабаларнинг мулоқотга мотивацион йўналганлигини интенсивлаштирувчи нутқий инструксиялардан ўзаро таъсир ўтқазиш ва бошқаришли мулоқот контекстларда кўп танловликда қўллашга доир таклифларидан 2017-2020-йилларда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-09081165532 - рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига муофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги инновасион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақолпоғистон филиалининг 2022 йил 16 декабрдаги  383-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш, таълимда ўқув курслар мазмуни, ўқитиш методикаси ва педагогик тажриба-синов ишларининг сифат даражасини оширишга хизмат қилган; 
коммуникатив компетентликни ривожлантириш методикаси пассив нутқий муҳит иштирокчиларида барқарор ижобий мотивларни шакллантиришга йўналтирилган мулоқот моделида ўқитишнинг мултисенсорли воситаларини ўзаро тахрирли муносабатда қўллашга ҳамда бўлажак мутахассисларнинг коммуникатив компетентлигини ривожланганлигини  баҳолаш мезонлари мулоқотнинг жозибадорлигини оширувчи касбий луғат ва маиший нутқий захирани компентенсиявий ўқитиш муҳитига интегратив такрорлаш муносабатида сингдиришга оид тавсиялари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини “Ўзбекистон” телерадиоканалида ефирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини 2023 йил 23 февралдаги 04-36-300-сон маълумотномаси). Натижада, Информатика ўқитиш методикаси фанини ўзлаштириш даражаларини ошириш, ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish