Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Aбдусалом Ортиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чегара божхона постларида молиявий рискни минималлаштириш истиқболлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1799.
Илмий раҳбар: Aзизов Шерзод Ўктамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Егамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон халқаро аеропортларидаги чегара божхона постларидан ҳаракатланаётган жисмоний шахслар ва уларнинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказишда юзага келиши мумкин бўлган молиявий рискларни аниқлаш ва уларни минималлаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро аеропортлардаги божхона назорати жараёнида божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундиришга таъсир етадиган молиявий риск объектларини танлаш механизми йўловчи томонидан бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба ҳуқуқбузарлик содир етилганлиги бўйича янги мезонлар киритиш орқали такомиллаштирилган;
халқаро аеропортлардаги чегара божхона постларидан мунтазам равишда олиб ўтилувчи товарлар учун декларация муддатини узайтириш ҳамда божхона назорати жараёнини йенгиллаштириш орқали божхона тўловига тортиш бўйича потенсиал молиявий рискни ерта аниқлаш таклифи асосланган;
халқаро аеропортларга учиб келаётган йўловчиларнинг тўловга тортиладиган товарлар бўйича молиявий риск даражасини уларнинг йўл ҳаракати билан боғлиқ ҳужжатларида олдиндан ва қўшимча маълумотларни ёритиш орқали минималлаштириш таклифи асосланган;
халқаро аеропортларга учиб келаётган молиявий риск даражаси юқори бўлган йўловчиларни танлаб олиш тамойили асосида божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органларига тўланиши лозим бўлган ойлик маошларига кўра давлат бюджетига келтирадиган иқтисодий самарадорлик баҳоланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чегара божхона постларида молиявий рискни минималлаштириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро аеропортлардаги божхона назорати жараёнида божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундиришга таъсир етадиган молиявий риск объектларини танлаш механизми йўловчи томонидан бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба ҳуқуқбузарлик содир етилганлиги бўйича янги мезонлар киритиш таклифи Давлат божхона қўмитасининг “ОКA/ОКA” махсус автоматлаштирилган ахборот тизимига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 31 мартдаги 12/25-22-0011-сон маълумотномаси). Натижада аеропортларда хизмат қилаётган ходимларда потенсиал молиявий риск соҳалари тўғрисида олдиндан маълумот пайдо бўлишига, божхона органларининг чекланган ресурсларидан оптимал фойдаланиш имконияти яратилишига ҳамда молиявий рискни аниқлаш ва уни минималлаштириш самарадорлигини оширишга имкон яратган;
халқаро аеропортлардаги чегара божхона постларидан мунтазам равишда олиб ўтилувчи товарлар учун декларация муддатини узайтириш ҳамда божхона назорати жараёнини йенгиллаштириш орқали божхона тўловига тортиш бўйича потенсиал молиявий рискни ерта аниқлаш таклифи Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 31 мартдаги 01-02/13-20-сон қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 31 мартдаги 12/25-22-0011-сон маълумотномаси). Натижада халқаро аеропортлардаги чегара божхона постларидан мунтазам равишда олиб ўтилувчи товарлар учун ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдалана олиш имкониятини кенгайтиришга ҳамда божхона назорати жараёнини йенгиллаштириш орқали божхона тўловига тортиш бўйича потенсиал молиявий рискни ерта аниқлаш имконияти яратилган;
халқаро аеропортларга учиб келаётган йўловчиларнинг тўловга тортиладиган товарлар бўйича молиявий риск даражасини уларнинг йўл ҳаракати билан боғлиқ ҳужжатларида олдиндан ва қўшимча маълумотларни ёритиш орқали минималлаштириш таклифи Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 30 мартдаги 79-сон буйруғида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 31 мартдаги 12/25-22-0011-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизга учиб келаётган йўловчиларга нисбатан молиявий риск даражасини минималлаштириш мақсадида уларга олдиндан, божхона назорати зонасига кирмасдан туриб мамлакатимиз ҳудудига божхона тўловлари тўламасдан олиб кириладиган товарлар нормаси бўйича маълумот бериш имкони яратилган;
халқаро аеропортларга учиб келаётган молиявий риск даражаси юқори бўлган йўловчиларни танлаб олиш тамойили асосида божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органларига тўланиши лозим бўлган ойлик маошларига кўра давлат бюджетига келтирадиган иқтисодий самарадорликни баҳолаш таклифи Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 30 мартдаги 79-сон буйруғида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 31 мартдаги 12/25-22-0011-сон маълумотномаси). Натижада божхона органлари томонидан чекланган ресурслардан оптимал фойдаланилиши ҳисобига давлат бюджетида қолиши таъминланадиган пул суммаси ва иқтисодий самарадорлик ҳажмининг таҳлиллар асосида баҳоланишига еришилиб, тежаб қолинган пул суммаларини бошқа тегишли соҳаларни молиялаштиришга йўналтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish