Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрайева Хушруя Яхёхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Масофавий таълим жараёнида одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3270. 
Илмий раҳбар: Aбдуллайева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзийевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Елмуротова Дилрабо Мухаматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади масофавий таълим жараёнида одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитишнинг педагогик имкониятлари ўқитувчиларнинг таянч ва касбий-соҳавий компетенсияларини електрон муҳитда фаол ахборот алмашиниш, лойиҳалаш фаолиятига ахборотларни қайта ишлаш ва узатиш натижадорлигини йўналтириш ҳамда интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш компонентларини ўзаро адекват мослаштириш асосида аниқланган;
одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги талабалар иқтидори, қобилияти ва қизиқишларини интерактив дастурий воситалар, интерактив ресурслар, мултимедиа маҳсулотлари, виртуал лабораториялар, кроссвордлар ҳамда ўқув материаллари мазмунини иерархик даражалаш асосида такомиллаштирилган;
одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш мезонлари педогогик касбий тайёргарлик кўникмаларини баҳолаш, фаол билиш фаолиятларини жадаллаштириш, мантиқий фикрлаш усулларини ўзлаштириш ҳамда саноген тафаккурни ривожлантирувчи таълим усулларини  фаолияти траекториясига мазмунли мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш методикаси виртуал таълим муҳитининг асинхрон имконияти ҳамда мустақил таълим елементларини креатив компетентликка кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаси талабаларининг интерактив дастурий воситалардан самарали фойдаланиш бўйича олинган натижалар асосида: 
одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитишнинг педагогик имкониятлари ўқитувчиларнинг таянч ва касбий-соҳавий компетенсияларини електрон муҳитда фаол ахборот алмашиниш, лойиҳалаш фаолиятига ахборотларни қайта ишлаш ва узатиш натижадорлигини йўналтириш ҳамда интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш компонентларини ўзаро адекват мослаштириш асосида аниқлашга оид таклифлар “Одам анатомияси ва физиологияси фани фанидан лаборатория машгулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсустаълим вазирлигининг 2021йил 23-ноябрдаги 500-сон буюруғи асосида берилган 500-057 рақамли рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий ва ахборот компетентлиги даражаларини шакллантириш, баҳолаш, маълумотларни таҳлил етиш самарадорлиги оширилган; 
олий таълим муассасаларида одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш методикаси виртуал таълим муҳитининг асинхрон имконияти ҳамда мустақил таълим елементларини креатив компетентликка кўра интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Одам анатомияси ва физиологияси фани фанидан лаборатория машгулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсустаълим вазирлигининг 2021йил 23-ноябрдаги 500-сон буюруғи асосида берилган 500-057 рақамли рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ўқув фаолиятларида интерактив таълим ресурслари  билан ишлаш самарадорлигини ошириш орқали Одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш жараёнларини тизимлаштириш имконини берган;
одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги талабалар иқтидори, қобилияти ва қизиқишларини интерактив дастурий воситалар, интерактив ресурслар, мултимедиа маҳсулотлари, виртуал лабораториялар, кроссвордлар ҳамда ўқув материаллари мазмунини иерархик даражалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Одам анатомияси ва физиологияси фани фанидан лаборатория машгулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсустаълим вазирлигининг 2021йил 23-ноябрдаги 500-сон буюруғи асосида берилган 500-057 рақамли рухсатномаси). Натижада талабаларнинг интерактив дастурий воситалар билан ишлаш кўникмаларини таркиб топтириш ҳамда ахборот компетентлиги даражасини баҳолаш омиллари аниқланган;
одам анатомияси ва физиологияси фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш мезонлари педогогик касбий тайёргарлик кўникмаларини баҳолаш, фаол билиш фаолиятларини жадаллаштириш, мантиқий фикрлаш усулларини ўзлаштириш ҳамда саноген тафаккурни ривожлантирувчи таълим усулларини  фаолияти траекториясига мазмунли мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Одам анатомияси ва физиологияси фани фанидан лаборатория машгулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсустаълим вазирлигининг 2021йил 23-ноябрдаги 500-сон буюруғи асосида берилган 500-057 рақамли рухсатномаси). Натижада таълимни ахборотлаштириш шароитида узлуксиз таълим муассасаларида фаол ахборот алмашиш имконияти ва интерактив технологиялардан ижодий фойдаланиш компетенсиясига ега биолог-мутахассисларни тайёрлаш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish