Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайруллаев Дилшод Сунатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон қишлоқ маҳалла ҳудудларини архитектуравий лойиҳалаштиришни меъёрий такомиллаштириш», 18.00.02 - Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/A45.
Илмий раҳбар: Уралов Aхтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Зияев Aбдуманнон Aбдураимович, архитектура фанлари доктори, катта илмий ходим; Усманов Муратхон Саидмахмудович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: “ҚИСҲЛОҚҚУРИЛИСҲЛОЙИҲA” МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон қишлоқ маҳалла ҳудудларини архитектуравий лойиҳалаштиришни меъёрий такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қишлоқ маҳалла ҳудудлари ва аҳоли пунктларида ноқонуний қурилиш ҳолатларини бартараф етиш механизмини такомиллаштириш бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилиб, турар-жой ҳовлилари йер участкасидан оптимал фойдаланишнинг назарий асослари ишлаб чиқилган;
қишлоқ маҳалла ҳудудлари ва аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг истиқболли бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқишда анъанавий уй-жойлар, маҳаллалар ҳамда маданий мерос объектларини сақлаш, таъмирлаш орқали зиёрат туризми инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар берилган;
қурилиш соҳасидаги давлат органлари қуйи тизимлари, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари ҳамда лойиҳачи мутахассис кадрлар малакавий савиясини ошириш тизмини такомиллаштириш қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган;
ноқулай екстремал табиий иқлим шароитидаги қишлоқ (овул) маҳалла ҳудудлари ва аҳоли пунктлари ландшафтини тиклаш ҳамда ландшафт дизайнини шакллантиришнинг замонавий усул ва механизмларидан фойдаланган ҳолда қишлоқлар қиёфасини яхшилаш йўллари таклиф етилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон қишлоқ маҳалла ҳудудларини архитектуравий лойиҳалаштиришни меъёрий такомиллаштириш асосларини ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ маҳалла ҳудудлари, аҳоли пунктларидаги ноқонуний қурилишларни бартараф етиш орқали умумжамоа ҳудудларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги “Aҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва йер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя етилишини таъминлашга, шунингдек, тадбиркорлик мақсадлари учун йер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 467-сонли қарорида ўз аксини топган ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси” (янги таҳрирда) лойиҳасининг 1-моддаси “Aсосий тушунчалар” бўлимининг 29-хатбошини (ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган йер участкаларида, шунингдек, иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк объекти) ва 30-модда “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари” бўлимининг 13-хатбошисини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 6 мартдаги 2201/1-02-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва йер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя етилишини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини ошириш, тадбиркорлик мақсадлари учун йер ажратиш тартибини янада такомиллаштириш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш тизими жорий етилган;
қишлоқ маҳалла ҳудудлари ва аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг истиқболли бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқишда анъанавий уй-жойлар, маҳаллалар ҳамда маданий мерос объектларини сақлаш, реконструксия қилиш орқали зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича муаллиф таклифлари Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси (янги таҳрир) лойиҳаси 8-моддаси (Шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солишнинг) маданий мерос объектлари ҳудудларининг муҳофаза зоналари чегаралари аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлараро ҳудудларининг ривожланиши ва қурилишини режалаштириш шаҳарсозлик ҳужжатлари билан белгиланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади, деб ёзилган 12-бандини ишлаб чиқишда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 6 мартдаги 2201/1-02-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий анъанавий қишлоқ ҳамда маҳалла ҳудудларининг истиқболли бош режаларини лойиҳалаштиришда маданий мерос объектларини сақлаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш орқали туризм инфратузилмасини ривожлантириш имкониятлари кенгайган;
архитектура-қурилиш соҳасини бошқариш ва лойиҳалаш сифатини оширишда такомиллашган кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бўйича берилган муаллиф таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги “Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 451-сонли Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 6 мартдаги 2201/1-02-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги Aрхитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида ишлаб чиқилган инновацион методологик дастурлар асосида кадрларнинг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилган; 
замонавий ландшафт дизайни усуллари ва қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ноқулай тупроқ – иқлим шароитидаги қишлоқ маҳалла ҳудудлари ҳамда аҳоли пунктлари ландшафтини ташкиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган муаллиф тавсиялари амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 10 мартдаги 05-21-1188 – сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизнинг турли хил табиий – географик ва иқлим зоналаридаги, ноқулай тупроқ – иқлим шароитларидаги қишлоқ (овул) аҳоли пунктлари ландшафтининг яхшиланиши, жамоат марказлари ҳудудлари, кўча бўйлари ландшафтини ташкиллаштириш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish