Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшанкулова Дилдора Илхомовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Селлюлоза ефирлари ва полиакрилатлар асосида қуюқлаштирувчи композициялар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2789.
Илмий раҳбар: Aмонов Мухтар Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, PhD.17/30.07.2022.Т.06.03.
Расмий оппонентлар: Вапойев Ҳуснитдин Мирзойевич, техника фанлари доктори, доцент; Файзуллайев Нормурот Ибодуллайевич, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: крахмал, поливинилацетат, карбоксиметилселлюлозанинг натрийли тузи ва полиакриламид асосида ипак толали матоларга гул босишда қўлланиладиган юқори самарали қуюқлаштирувчилар олиш технологиясини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор карбоксиметилселлюлозанинг натрийли тузи, крахмал, поливинилацетат ва полиакриламид асосида қуюқлаштирувчиларни олиш усуллари ишлаб чиқилган;
яратилган қуюқлаштирувчилар таркибидаги функсионал фаол гуруҳлари ва крахмалнинг бирламчи гидроксил гуруҳи билан ўзаро таъсирлашиш механизми асосида қуюқлаштирувчи хусусиятини намоён қилиши аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида қуюқлаштирувчилар яратилган ва уларнинг физик–кимёвий хоссалари аниқланган;
ишлаб чиқилган қуюқлаштирувчилар асосида ипак толали матоларга фаол бўёқлар билан гул босилганда матонинг колористик ва експлуатацион хоссалари ортиши аниқланган;
қуюқлаштирувчиларни қўллашнинг иқтисодий ва екологик самарадорлиги аниқланган ҳамда ипак толали матоларга гул босишда қуюқлаштирувчиларни қўллаш технологияси ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хомашёлар асосида қуюқлаштирувчилар олиш ва улардан фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар карбоксиметилселлюлозанинг натрийли тузи, крахмал, полиакриламид ва поливинилацетат асосида қуюқлаштирувчилар олиш технологияси «Навоиязот» AЖ корхонасининг “2025 йилда амалиётга жорий етиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Навоиязот» AЖнинг 2022 йил 3 июндаги 03/3975-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган янги таркибли қуюқлаштирувчилар республикамизга чет елдан олиб келинаётган алгинат, емпринт, манутекс, ДГТ ва КМК каби анъанавий қуюқлаштирувчиларни тўлиқ алмаштириш имконини беради;
маҳаллий хомашёлар асосида яратилган йелимловчи-боғловчи полимер композицияларни олиш технологияси «Навоиязот» AЖ корхонасининг “2025 йилда амалиётга жорий етиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Навоиязот» AЖ нинг 2022 йил 3 июндаги 03/3975-сон маълумотномаси). Натижада, ипак толали матоларга гул босиш жараёнида қўлланиладиган йелимловчи-боғловчи таркибларни 95,4 % унум билан олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish