Sayt test rejimida ishlamoqda

Каххаров Алишер Жамолиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут бези саратонини ташхислаш, даволаш ва башоратлашда ўсма микромуҳитининг аҳамияти» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Tib489
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01
Расмий оппонентлар: Абдрахманова Алия Жаналыковна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозиғистон Республикаси); Алимходжаева Лола Тельмановна, тиббиёт фанлари доктори; Бобоев Қодиржон Тухтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сут бези саратони диагностикаси ва уни даволашни ўсма микромуҳити ва унинг касаллик давомийлиги ва прогнозига таъсирини ўрганиш орқали такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут бези саратонида ўсмани қон билан таъминланиш даражаси юқори эканлиги сабабли сут бези саратонининг ўсма инфильтрацияси зонасида микротомирлар миқдори > 6 ва параканкроз яллиғланиш зонасида эса > 10 бўлиши салбий прогнознинг бевосита белгиси эканлиги исботланган;
иммун тизимининг неопластик жараёнга нисбатан юқори жавоб реакцияси сабабли, параканкроз яллиғланиш зонасининг иммунокомпетент ҳужайралар (> 50%) эгаллаган майдонида CD3, CD4, CD8 лимфоцит субпопуляциялари миқдори устунлиги сут бези саратонининг ижобий прогностик белгиси эканлиги исботланган;
сут бези саратонининг эпителиал-мезенхимал ўзгариши ва ўсманинг мустақил ҳаракат қилиш қобилияти сабабли макрофаглар инфильтрацияси, CD68 экспрессияси ва шу билан биргаликда E-кадхерин экспрессиясининг мавжуд эмаслиги ўсманинг узоқ органларга метастазланиш ҳавфини ошириши исботланган;
инвазив сут бези саратонида миофибробластлар α-SMA маркерининг экспрессияси  ўсма атрофида лимфангиогенезни стимулланиши ва метастазланиш потенциалининг ортиши туфайли маҳаллий метастазланиш каби ўсманинг молекуляр-биологик субтурига боғлиқ бўлмаган салбий омил эканлиги исботланган;
ўсмага қарши терапия фонида ўсмада иммуногенлик ортиши ва ўсма ҳужайраларида апоптоз жараёнининг стимулланиши сабабли лимфоцитлар билан ўсма инфильтрацияси ва CD3, CD4, CD8, PDL-1 маркерларининг экспрессияси кимётерапия ва иммунотерапия самарадорлигининг мустақил предиктор эканлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсма микромуҳитига кўра сут бези саратони диагностикаси, даволаш ва прогнозини яхшилаш учун олинган натижаларга асосида:
ўсма микромуҳитининг аҳамияти ва сут бези саратонида клиник қўлланилиши бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўсма микромуҳитининг прогностик аҳамияти ва сут бези саратонида клиник қўлланилиши”  номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 июлдаги 8н-р/766-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сут бези саратони ташхиси ва самарадорлигини ошириш имконини берган;
“Сут бези саратони микромуҳитининг иммунологик параметрлари ва уларнинг даволаш усули ва прогнозга таъсири” (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 07.05.2022 йилдаги 8 н-р / 767-сон билан тасдиқланган) йўриқномаларини тасдиқлади. Мазкур услубий тавсиянома сут бези саратонини даволаш ва прогнозлашнинг аниқлигини ошириш имконини берган;
сут бези саратони диагностикаси, даволаш ва прогнозини такомиллаштириш бўйича илмий маълумотлар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах ва Сирдарё филиалларида амалиётга жорий этилди, (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 22-августдаги 8н-з/430-сон маълумотномаси). Сут бези саратонига ташхис қўйиш ва даволаш алгоритмини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш сут бези саратонини ташхислаш, даволаш ва башоратлашни яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish