Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Дилноза Улуғбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буйрак трансплантацияси ўтказган беморларда клиник-ижтимоий тадқиқот, уларни олиб бориш ва реабилитациясини ташкиллаштиришни такомиллаштириш йўллари», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент;  14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1301.
Илмий раҳбарлар: Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Даминов Ботир Тургунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожланириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Хамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказган беморларда клиник-лаборатор хамда ҳаёт сифати кўрсаткичларини ўрганиш ва баҳолаш, уларни кузатиш ва олиб боришни ташкиллаштиришни такомиллаштириш ёрдамида тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйрак трансплантати реципиентларининг соғлигини объектив тавсифловчи клиник-лаборатор кўрсаткичлар асосида нисбатан кўпроқ учрайдиган коморбид ҳолатлар аниқланган;
буйрак трансплантати реципиентлари ҳаёт сифати кўрсаткичлари интеграциялашган умумий жисмоний ва умумий руҳий соғлиқ ҳамда жисмоний ва руҳий соғлиқнинг кўплаб шкалалари бўйича дастурли гемодиализ билан даволанаётган беморларга қараганда сезиларли баланд эканлиги асосланган;
трансплантат сурункали дисфункциясининг мавжудлиги, буйрак реципиентларининг ҳаёт сифати кўрсаткичларига салбий таъсир этувчи омил эканлиги аниқланган;
буйрак трансплантацияси ўтказган беморларда иш билан бандлик ва олий маълумотга эга бўлиш каби ижтимоий-демографик омиллар, реципиентларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир этиши аниқланган;
буйрак кўчириб ўтказиш амалиётидан 12 ойдан сўнг, ҳамда 2 ва ундан ортиқ йилдан кейин соғлиқнинг жисмоний ва руҳий таркибий қисмларининг кўп шкалалари бўйича ижобий томонга ўзгариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Буйрак реципиентларида клиник-ижтимоий тадқиқод, уларни олиб бориш ва реабилитациясини ташкиллаштиришни такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
буйрак трансплантати реципиентларини олиб бориш ва реабилитациясини такомиллаштириш бўйича «Буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказган беморларни олиб бориш ва реабилитация қилиш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 сентябрдаги 8н-з/470-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома буйрак трансплантациясини ўтказган беморлар диспансер кузатуви ва назоратини ташкил этишни мукаммаллаштириш ва уларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини оширишга имкон берган; 
буйрак трансплантати реципиентлари ҳаёт сифатини ўрганиш, уларни олиб бориш ва реабилитациясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм ва Жиззах филиаллари фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 8 февралдаги 08-02939 сонли маълумотномаси). Амалиётга жорий этиш натижалари, реципиентларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, кейинчалик ҳам уларни олиб бориш ва реабилитация қилиш учун тўғри йўлни танлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish