Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиева Мадина Юнусовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Турли даражадаги кардиоваскуляр хавфи бўлган популяцияда юқори қон босим ва унинг хавф омилларининг эпидемиологияси» 14.00.43 – Профилактик тиббиёт; 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3098.
Илмий раҳбар: Салохиддинов Зухриддин Салохиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамасолиев Неъматжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, PhD 04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Салохиддинов Одилжон Салохиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шерзод Сайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббий маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси аҳолиси ўртасида (Андижон шаҳар мисолида) прегипертензия, артериал гипертензиянинг эпидемиологик ҳусусиятларини баҳолаш, шунингдек, юрак-қон томир континуумининг турли хил умумий хавфи бўлган гипертензия билан касалланган беморларда асосий хавф омиллари ва уларнинг комбинациясини баҳолашдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
натижаларни баҳолашнинг стандарт эпидемиологик усуллари ва ягона мезонларидан фойдаланган ҳолда устувор регионал эпидемиологик  ва тиббий-ижтимоий 22 та хавф омиллари, уларнинг комбинацияси ва меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркаклар ва аёллар гуруҳида юрак-қон томир касалликлар ривожланиш хавфига таъсири  аниқланган.
турли даражадаги АГ мавжуд беморларда, регионал эпидемиологик ва тиббий-ижтимоий хавф омилларининг, жуда юқори, юқори, ўрта ва паст ривожланиш даражали юрак-қон томир хавфи, нишон аъзолар зарарланиши ва ассоциирлашган клиник ҳолатлар билан бўлган боғлиқлиги аниқланган;
прегипертензия ва артериал гипертензия бор популяцияда, юрак-қон томир континуумининг умумий ҳавф даражаси билан асосий ва қўшимча ҳавф омиллари асосланган;
регионал хавф омиллари ва юрак-қон томир континуумининг ривожланиш хавфини ҳисобга олган ҳолда гипертония касаллигининг ўзбек аёл ва эркак популяциясида бирламчи профилактикаси учун алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юқори қон босимининг эпидемиологик, диагностик, клиник ва профилактика жиҳатларини оптималлаштириш бўйича олиб борилган диссертация тадқиқоти маълумотлари асосида:
артериал гипертензияни олдини олиш ва эрта аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Aртериал гипертензиянинг бирламчи профилактикаси ва юрак-қон томир континуумини эрта прогноз қилиш бўйича минтақавий модел» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Фарғона водийси аҳолиси мисолида) (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 августдаги 8н-з/486-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гипертензиянинг эпидемиологик, клиник, диагностика ва эрта аниқлаш жиҳатларини оптималлаштириш, аҳолининг профилактика дастурига риоя қилиш даражасини ошириш, гипертензиянинг пренозологик скрининг аспектлари билан боғлиқ гипертоник асоратларни камайтиришга йўналтирилган самарали профилактика чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш имконини берган;
артериал гипертензияни олдини олиш ва эрта аниқлашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,  Фарғона шаҳар 1-сонли кўп тармоқли поликлиникаси ва Наманган шаҳар 3-сонли кўп тармоқли поликлиникаси амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 27 январдаги 8-01677-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши гипертензияни барвақт аниқлашни такомиллаштириш,  даволашнинг, эпидемиологик ва профилактика жиҳатларини самарадорлигини ошириш, гипертония асоратлари улушини камайтириш, ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish