Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташметов Хуршидбек Муслимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хавф омилларининг ёшлар нафас олиш тизимининг ҳолатига таъсири ва профилактика усулларини оптималлаштириш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib181.
Илмий раҳбар: Убайдуллаева Наима Набихановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори; Парпибаева Динара Аюповна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда респиратор касалликлар ривожланишини асосий хавф омилларини ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва уларни профилактикаси йўлларини оптималлаштиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
респиратор патология ривожланиш хавф омиллари (гуморал иммунологлобулин Е) ва маҳаллий иммунитет (иммуноглобулин А) ҳамда тамаки чекиш билан клиник-функционал белгилар орасидаги боғлиқлик аниқланган;
респиратор патология клиник-функционал белгилари бўлган ёшларда чиқарилаётган нафасдаги углерод оксиди, секретор иммуноглобулин А ва чекиш интенсивлиги орасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
пассив чекувчи ёшларда иммунолобулин Е билан яллиғланишга жавоб берувчи чиқарилаётган нафас ҳавоси таркибидаги азот оксиди  орасида тўғри корреляцион боғлиқлик, иммуноглобулин А билан эса, тескари корреляцион боғлиқлик аниқланган;
тамаки чекишдан воз кечгандан сўнг ривожланган бронхлар гиперреактивлиги лейкотриен рецепторларини блокловчи препаратларни қўллаш ёрдамида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хавф омилларининг ёшлар нафас олиш тизимининг ҳолатига таъсири ва профилактика усулларини оптималлаштириш  бўйича олинган натижалар асосида:
хавф омилларининг ёшлар респиратор тизимининг ҳолатига таъсири ва профилактика усулларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ёшларда бронх-ўпка касалликлари хавфини профилактикасини оптималлаштириш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 8н-з/238-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларни антисмокинг программаларга дифференцирланган танлашни яхшилаш, профилактика тадбирларини мувофиқлаштириш ҳамда бронх-ўпка касалликлари ривожланишини ва авж олишини олдини олиш, ногиронликни камайтириш  имконини берган;
хавф омилларининг ёшлар нафас олиш тизимининг ҳолатига таъсири ва профилактика усулларини оптималлаштириш бўйича бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан,  Навоий вилояти “Фтизиатрия ва пульмонология” маркази ва Тошкент вилоятиТошкент тумани тиббиёт бирлашмаси амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги 08-01441-сон  маълумотномаси). Илмий натижаларни татбиқ этиш чекишга қарши дастурлар учун беморларни дифференциал танлаб олишни такомиллаштириш, профилактика усулларини оптималлаштириш, брон-ўпка касалликлари ривожланишмни олдини олиш хамда ногиронликни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish