Sayt test rejimida ishlamoqda

Лукова Ирода Мамадалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Картошка навларининг ҳосилдорлиги, уруғлик туганаклар чиқими ва кўпайиш коэффициентига турли экиш схемаларининг таъсири”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Qx970.
Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSс.05/30.12.2019.Qх.42.01.
Расмий оппонентлар: Элмуродов Абдуғани Ахтамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдурахимов Мингжигит Каттабекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти суғориладиган ўтлоқи  тупроқлари шароитида картошка йирик туганакли навларини эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида турли экиш схемаларида ўрганиш асосида истиқболлиларини ажратиш ҳамда мақбул экиш схемасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида картошка навлари (Sylvana, Saviola, Evolution, Arizona, Picasso, Gala, Боғизоғон) мақбул экиш схемаларида (90х15см, 90+30х22 см) ўстирилганда юқори сифатли товар (31,0-50,3т/га) ва уруғбоп (16,6-23,0 т/га) ҳосил етиштириш агротехнологиялари такомиллаштирилган;
картошка навлари эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида турли экиш схемаларида ўстирилганда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши (баланд бўйли- 66,7-102,8 см, серпояли-3,0-4,7 дона, барг сатҳили- 0,75-0,98 м2) ва ҳосил шаклланиши (энг бақувват палакли- 318,4-358,6 г, илдиз массали- 34,5-38,0 г, юқори туганак ҳосили- 701,1-770,4 г) аниқланган;
турли экиш схемаларида картошка навлари умумий (25,5-50,4 т/га), товар (24,6-50,3 т/га) ва уруғбоп (10,3-23,0 т/га) ҳосил чиқими, кўпайиш коэффициенти (2,9-6,0) аниқланган;
иккиҳосилли экин сифатида картошка навлари ҳосили ёзда янги ковланган туганаклардан қайта экилганда дала унувчанлиги (95% ва зиёд), бегона ўтлар билан ифлосланиш даражаси (2 баллдан ошмаганлиги), поя шаклланиши (3,0-3,7 дона), барг сатҳи  (0,82-0,97 м2) ҳосил бўлиши, ундаги хлорофилл миқдори (6,2-20,0 мг 100 грамм баргда кўп сақлаши) ҳамда фотосинтез соф маҳсулдорлиги (5,26-6,50 г/м2 суткада бўлиши) ва ҳосилдорлиги (31,0-38,7 т/га) аниқланган; 
эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида картошка ажратилган навларини мақбул экиш схемаларида ўстиришнинг иқтисодий самарадорлиги (анъанавий экиш схемаси ва стандарт Sante навига нисбатан қўшимча 4,6-13,1 млн.сўм соф фойда ва 4,4-10,3 % рентабелликни таъминлагани) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Картошка навларини эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида ўстиришда мақбул экиш схемаси ва парваришлаш тадбирларини қўллашга имкон берувчи технологиясини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фермер ва томорқа хўжаликлари учун «Самарқанд вилояти шароитида картошка навларини эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида ўстиришнинг қулай экиш схемаси ва парваришлаш тадбирларига оид тавсиялар»  тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 18.10.2022 йилдаги №07/33-04/7578-сон маълумотномаси). Бунда фермер ва деҳқон хўжаликларида эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида картошка ўртатезпишар навларини етиштириш технологияси сифатида хизмат килади;
картошканинг ўртатезпишар Sante, Gala, Боғизоғон, Sylvana, Saviola ва Arizona навларини эртаги экин сифатида Оқдарё тумани “Даҳбед мўл-ҳосили” фермер хўжалигида 3,7 га, Тойлоқ тумани “Элбек-Шукурона” фермер хўжалиги шароитида 6,0 га, жами 9,7 га майдонга кенгқаторлаб 90х15 см ва қўшқаторлаб 90+30х22 см схемаларда экиш технологияси жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 18.10.2022 йилдаги №07/33-04/7578-сон маълумотномаси). Натижада картошканинг ҳар гектаридан навлар бўйича 27,0-40,8 тоннагача товар ҳосилдорликка, 11,0-23,04 млн. сўмгача соф даромад ва 29,3-45,7% рентабелликка эришилган;
иккиҳосилли экин сифатида эса юқоридаги  фермер хўжаликларида, мос равишда, 5,0 ва 4,9 га, жами  9,9 гектар майдонда кенгқаторлаб 90х15 см ва қўшқаторлаб 90+30х22 см схемаларда экиш технологияси жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 18.10.2022 йилдаги №07/33-04/7578-сон маълумотномаси). Натижада 25,6-36,5 тоннагача товар ҳосилдорликка, 14,8-23,6 млн. сўмгача соф даромад ва 47,7-56,1% рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish