Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиев Азизжон Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий малумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оғир кечувчи ҳуснбузар касаллигини патогенетик даволашни оптималлаштириш”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Тib907.
Илмий раҳбар: Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арифов Саидқосим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касалликнинг клиник шаклларига боғлиқ ҳолда оғир кечган акне касаллигининг патогенетик терапиясини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
акне даражасини баҳолаш учун АДИ (Альфа Кронбах 0,982) услуби энг кўп қўлланиладиган GAGS (алфа Кронбах 0,984) услубидан кам эмаслиги аниқланган, шу асосда дерматологнинг кундалик амалиётида акне оғирлигини аниқлаш учун АДИ самарадорлиги исботланган;
юзнинг Т ва U зоналарида тери ёғининг ошиши, порфиринлар ва порфиринли коэффициент даражасининг кўтарилиши қизил флюоресценция ёрдамида аниқланган, шунингдек тери рН даражаси (6,34±0,02) билан юздаги ёғ даражаси (128,90±0,73) ошиши ўртасида ўзаро боғлиқлик (r=0,668) мавжудлиги, шунингдек, порфиринлар ва порфирин коэффициенти даражаси ошиши (2,9 марта ва 1,7 мартага) ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги аниқланган, ушбу усул билан шикастланиш ўчоқларида P.acnes мавжудлиги исботланган;
акне оғир кечиши билан беморларнинг ҳаёт сифати индекси (CADI ва ДИКЖ) ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқ мавжудлиги (r=0,58, p<0,01) ва касалликнинг оғир кечиш жараёни билан боғлиқлик йўқлиги исботланган;
оғир кечувчи акне бўлган беморларни даволашда паст дозада изотретиноинни иммуномодулятор тимопентин билан биргаликда (ППАда 79,7%, КАда 75,2%) қўллаш, ушбу дориларни алохида қўллашга нисбатан  (изотретиноин ППА да 54,4%, КАда 48,4% ва тимопентин ППАда 28,8%, КАда 28,9%) даволаш самарадорлиги юқори эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бемордарда хуснбузар оғир кечишининг клиник, биокимёвий ва иммунологик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бемордарда ҳуснбузар оғир кечишининг патогенетик даволаш самарадорлиги бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оғир кечган акнени даволаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 июлдаги 8н-з/352-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оғир хуснбузар билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш, касалликнинг клиник ҳолатини яхшиланишга ва нохуш оқибатларини камайтириш имконини берган;
ҳуснбузар оғир кечган беморларда клиник-иммунологик ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти худудий филиали клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 26 январдаги 08–01660-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий қилиниши оғир даражадаги акне мавжуд беморларда терапевтик самарадорлигини ошириш ва даволаш муддатларини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish