Sayt test rejimida ishlamoqda

Клеблеева Гузал Давлятовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 инфекциясини ўтказган беморларда дерматологик белгиларнинг клиник кечиш хусусиятлари”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1PhD/Tib1831.
Илмий раҳбар: Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Расим Миндрахманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади коронавирус инфекциясини ўтказган дерматологик ўзгаришлари бўлган беморларда касалликнинг клиник кечиши, микроэлементли ва иммун ўзгаришларининг хусусиятларини аниқлаш орқали даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
постковид даврнинг энг кўп юз берадиган дерматологик ўзгаришлари соч тўкилиши ривожланиш частотасининг юқорилиги (49,2%) исботланган;
SARS-CoV-2 дан сўнг барча беморларнинг организмида иммуномодулятор эссенциал МЭ миқдори назорат қийматлари билан солиштирганда рух 1,08 баробарга, селен 2,14 баробарга камайиши ва иммунитет учун токсик элементларнинг, жумладан, хлор 1,36 баробарга, бром 1,34 баробарга кўпайиши исботланган;
коронавирус инфекциясидан кейин дерматологик ўзгаришлари бўлган беморларнинг аксариятида гуморал иммунитет фаоллиги ошиши ва ҳужайравий иммунитет сусайиши кузатилган, бу G, A иммуноглобулинлар фракцияларининг, IL-1, 2, 6, TNF-α ошиши ва Т-лимфоцитлар даражасининг меъёрдан 20,8% га пасайиши ва В-лимфоцитлар даражасининг меъёрдан 39,3% га кўпайиши исботланган;
SARS-CoV-2 (COVID-19) кейин дерматологик ўзгаришларнинг микроэлемент статус ва иммунологик статус кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволашга қўшимча Компливит, Иммуноцинк ва Левамизол билан самарали даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Коронавирус инфекциясидан кейинги дерматологик ҳолатларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
коронавирус инфекциясидан кейинги дерматологик ўзгаришларни ташхислашнинг клиник ва спектрометрик усулларини баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Коронавирус инфекциясидан кейинги дерматологик ўзгаришлар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8н-з/35-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома коронавирус инфекциясидан кейинги дерматологик ўзгаришларни ташхислаш ва даволаш алгоритмини такомиллаштириш имконини берган;
коронавирус инфекциясидан кейинги дерматологик ўзгаришларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро ва Андижон вилоятлари тери-таносил диспансерлари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги 08-01471-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий қилиниши коронавирус инфекциясидан кейин дерматологик белгиларни ўз вақтида аниқлаш ва беморларни даволашнинг тўғри тактикасини ишлаб чиқиш, уларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш, беморларни эрта фаоллаштиришни таъминлаш, касалликнинг рецидиви ривожланишини олдини олиш ва ўлим даражасини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish