Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Ойбек Махаммадмуйдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Простата бези гиперплазиясини трансуретрал резекцияси ва гольмий энуклеацияси самарадорлиги ва прогностик омилларни қиёсий таҳлили», 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2316.
Илмий раҳбар: Шадманов Алишер Каюмович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Файзулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: касалликнинг кечиши ва якунига таъсир қилувчи прогностик омилларни инобатга олган ҳолда эндоскопик даволаш усулини (HOLEP ёки ПТУР) танлашга индивидуал ёндашиш йўли билан простата безининг хавфсиз гиперплазияси бор беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
простата трансуретрал резекцияси ёки гольмий лазерли энуклеацияси амалиёти учун беморларни табақалаштирилган ҳолда саралаб олиш мақсадида простата бези хавфсиз гиперплазиясининг кечиши оғирлик даражасини верификациялашнинг патогномоник мезонлари ва ташрих натижасининг прогностик омиллари аниқланган;
простата безининг кичик ҳажмларида трансуретрал резекция ва гольмий лазерли энуклеация бир хил самарадорликка эга эканлиги, простатанинг катта ҳажмларида эса, HоLEP усулида ташрихдан кейинги асоратлар частотаси 2 баробар паст эканлиги аниқланган;
семизлик билан оғриган беморларда трансуретрал резекция билан солиштирганда узоқ муддатли асоратларнинг сезиларли даражада камлиги сабабли гольмий лазерли энукляциянинг афзаллиги аниқланган;
семизлик даражасининг ортишига мутаносиб равишда оператив аралашув вақти, қон йўқотиш ҳажми, катетерлаш хамда шифохонада бўлиш муддатлари, шунингдек реабилитация давомийлигининг ўсишидан далолат берувчи семизлик даражаси билан ташрихларнинг бевосита ва узоқ муддатдаги асоратлари частотаси ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Простaтa безининг хавфсиз гиперплaзиясини даволашда трaнсуретрaл резекция вa гольмий лазерли энуклеация усуллари сaмaрaдорлигининг прогностик омиллaрини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволашни баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволашни баҳолашда трансуретрал резекция ва гольмий лазерли энуклеация самарадорлигини прогноз қилувчи омилларнинг имкониятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 1 февралдаги 08-02290 - сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар прогностик хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда, простата безининг хавфсиз гиперплазиясини эндоскопик даволаш усулини танлашга индивидуал ёндашувни оптималлаштиришга имкон берган;
простата безининг хавфсиз гиперплазиясини хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, 1-сон Тошкент шаҳар клиник шифохонасига ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 1 февралдаги 08-02290 - сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш простата безининг хавфсиз гиперплазиясини бўлган беморларга ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш кўламини сезиларли даражада кенгайтиришга, кам инвазив даволаш усулини танлашни оптималлаштиришга ва умуман олганда ташрихлар натижаларини яхшилашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish