Sayt test rejimida ishlamoqda

Самй Рефаҳй Маҳмоуд Ҳассаннинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нанотузилмалар ва магнето-пиезоелектрик-вискоеластик материалларни математик моделлаштириш”, 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Илмий раҳбар: Aрипов Мерсаид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.FM.01.02. 
Расмий оппонентлар: Махмуд Aбдел-Aти, физика-математика фанлари доктори, профессор (Миср); Мирзаев Ибрахим, физика-математика фанлари доктори, профессор; Полатов Aсхад Мухамеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: функсионал даражали материаллар, нанотузилмаларнинг (нано нурлар ва наноплаталар) ўлчамига боғлиқ бўлган механик ва динамик хусусиятлари, янги функсионал даражали сендвич, қийшиқ (егилган) функсионал даражали материаллар, углерод нанонайчалари билан мустаҳкамланган композит тузилмаларда ишлов беришнинг математик моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
функсионал даражали материалларда силжиш ва нормал деформацияларнинг статик ва динамик реаксияларга таъсири математик моделлаштирилган; 
мураккаб композит тузилмаларнинг статик егилиш, еркин тебраниш ва бурилиш реакцияларини тавсфиловчи математик моделлар қурилган; 
ғоваклик ва еластикликнинг функсионал даражали кўп қатламли тузилмаларнинг механик ва динамик ҳолатига таъсирини аниқлаш моделлари қурилган;
функсионал даражали материаллар тузилмаларини сонли таҳлил қилишнинг чекли елементлар модели қурилган;
гидротермомеханик муҳитнинг углерод нанонайчалари билан мустаҳкамланган функсионал даражали материаллар статикасига, тебранишига ва турғунлигига таъсири аниқланган;
турли чегаравий шартлар асосида углерод нанонайчалари билан мустаҳкамланган ексенел-функционал градусли композит тузилмаларни таҳлил қилиш учун математик моделлар қурилган;
тиббиёт, биомеханика, микробиология ва суяк касалликларида қўлланиладиган композит материаллар асосидаги мураккаб тузилмаларнинг моделлари ишлаб чиқилган;
функсионал даражали материаллар тузилмаларининг механик ва динамик хусусиятларини аниқлашга мўлжалланган дастурий таъминот яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация ишида олинган натижалардан қуйидаги йўналишларда қўлланилган:
функсионал даражали материаллар наноструктураларини таҳлил қилиш ва математик моделлаштириш усулларидан хорижий илмий журналларда (Composite Structures, 120, 2015, pp. 10-31; Composite Structures, 128, 2015, pp. 70-86; Structural Engineering and Mechanics, An Int. Journal, 71(2), 2019, pp. 185-196) функсионал даражали плиталарда статик ва еркин тебранишлашни таҳлил қилишда қўлланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши функсионал даражали плиталарда тўлқин тарқалиши ҳамда статик ва еркин тебранишларни таҳлил қилиш масалаларини йечиш имконини берган.
кичик маштабларда функсионал даражали тузилмалар механик ҳолати билан боғлиқ масалалар йечимидан хорижий илмий журналларда (International Journal of Engineering Science, 137, 2019, pp. 8-36; Smart Structures and Systems, An International Journal, vol.25, no. 2, 2020, pp. 197-218; International Journal of Mechanical Sciences, 156, 2019, pp. 94-105) функсионал даражали полимер наноплиталар билан мустаҳкамланган графенли наноплиталардаги мажбурий тебранишлар масаласини йечишда қўлланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши плиталарнинг Кирхгоф назарияси учун Гамилтон принсипини асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish