Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуратов Искандар Уразовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир битишмали ичак тутилиши жарроҳлигида клиник-морфологик параллеллар», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2916.
Илмий раҳбар: Хакимов Мурод Шавкатович тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Дилшод Мамадалиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: клиник вазиятнинг оғирлигини интраоператив баҳолашга боғлиқ холда оператив даволаш усулини танлашга дифференциал ёндашув орқали ўткир битишмали ичак тутилиши билан оғриган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор битишмали ичак тутилишида қорин бўшлиғининг интраопреацион ҳолатига боғлиқ ҳолда касалликнинг оғирлик даражасини клиник баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
битишма жараёнининг оғирлик даражасини визуал ва морфологик баҳолашга қараб даволаш (битишмаларни кесиш, ичакни резекция қилиш, айланиб ўтувчи энтеро-энтероанастомозларни қўйиш) ҳамда битишма хосил бўлишини қайталанишини олдини олиш учун профилактик (интраопрецион равишда қорин бўшлиғига турли хил воситаларни киритиш) чора-тадбирлари асосланган;
бир вақтнинг ўзида ошқозон-ичак трактининг декомпрессиясини таъминлашга хамда энтеро-энтероанастомоз чоклари етишмовчилиги хавфини олдини олишга имкон берувчи энтерал зонд такомиллаштирилган;
ўткир битишмали ичак тутилишида касалликнинг оғирлик даражасига, қорин бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнининг хусусияти ва тарқалишига боғлиқ ҳолда даволаш-профилактик чора-тадбирлар асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир битишмали ичак тутилиши билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
битишмали ичак тутилишини таснифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Битишмали ичак тутилишини таснифлашга замонавий ёндашувлар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 08-40020-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар оптимал даволаш тактикасини танлаш хисобига ўткир битишмали ичак тутилишини даволаш натижаларини яхшилашга, шунингдек, ташрихдан кейинги асоратларни 20,3%дан 8,9%га, ўлим кўрсаткичини эса 6,1%дан 3,2%га камайтиришга имкон берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Тошкент вилояти Зангиота туман тиббиёт бирлашмаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сурхондарё филиалига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 08-40020-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижалари битишмали ичак тутилишида хирургик аралашувнинг адекват хажмини хамда қорин бўшлиғидаги патологик жараённинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда битишмалар хосил бўлишини интраоперацион самарали олдини олиш усулини танлашга, касалликнинг таснифини такомиллаштиришга ва даволаш тактикасини оптималлаштиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish