Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипова Дилноза Уткуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг раколди касалликларини ташҳислашни оптималлаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1225.
Илмий раҳбар: Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти ДSc.28.12.2017.Тиб. 59.01.
Расмий оппонентлар: Лукина Галина Илхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федератсияси); Бекжанова Олга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бошқирдистон давлат тиббиёт институти (Россия Федератсияси).
Диссертатсия йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати саратонолди касалликларининг эрта каминвазив ташҳислашни такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
470-800 нмгача бўлган узун тўлқинли кўк спектрли нурлантиришдан фойдаланган ҳолда саратон олди жараёнлари ривожланиш хавфи юқори бўлган оғиз бўшлиғининг хавфга мойил ёноқнинг чекка қисмида ёки ретромоляр соҳаларда қайт қилиниши асосланган;
епителиотситларнинг морфологик тузилишига қараб оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини эмитатсияли нурлантиришни ўзгартиришнинг аҳамияти исботланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги хавфли ўсмага айланиш жараёнларининг патоморфологик аломатларини ситологик усулларнинг ўзига хослиги асосида баҳолаш зарурати асосланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратон олди касалликларида патологик жараёнларни эрта ташхислашнинг мақбул ноинвазив алгоритми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратонолди касалликларини эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратонолди касалликларини ташҳислаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратонолди касалликларини ташҳислашда аутофлуорессент стоматоскопиянинг ўрни ва аҳамияти” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 декабрдаги 8-н/з 553-сон маълумотномаси). Услубий тавсиялар оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратонолди касалликларини ташҳислашда аутофлуорессент стоматоскопиянинг ўрни ва аҳамиятини асослашга имкон берган.
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратонолди касалликларини эрта ташҳислаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратонолди касалликларини скрининг-ташҳислаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 июндаги 8-н/з 1329-сон маълумотномаси). Услубий тавсиялар клиник ва ситологик мезонлар асосида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратонолди касалликларини ташҳислаш имконини берган.
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратонолди касалликларини эрта ташҳислаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, “4-стоматология поликлиникаси” МЧЖ, Республика ихтисослаштирилган “Онкология ва радиология” илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали амалий фаолиятига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 11 январдаги 08-00183-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижалари хавфли ўсмага айланиш жараёнлари ривожланишининг дастлабки босқичларида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг саратонолди касалликларини ташҳислашни такомиллаштиришга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, оғиз бўшлиғи саратони ривожланишининг олдини олишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish