Sayt test rejimida ishlamoqda

Сиддикова Садоқат Ғаффаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълимда махсус фанлардан электрон таълим ресурсларининг янги авлодини яратиш ва амалда татбиқ этиш методикаси  (“Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси” фанини ўқитиш мисолида)., 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped1039.
Илмий раҳбар: Джураев Рисбой Ҳайдарович, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади махсус фанлардан электрон таълим ресурсларининг янги авлодини яратиш ва амалда татбиқ этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда электрон таълим ресурсларининг дидактик имкониятларидан фойдаланиб ўқитишнинг методик модели лойиҳаловчи, мазмунли-процессуал ҳамда натижавий компонентларини виртуал муҳит шароитига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
визуаллик ва мантиқийликнинг интенсив ривожланишига қаратилган “Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси” фанидан машғулотларнинг типлари, янги материалларни, амалий топшириқларни бажариш ва билим ҳамда малакаларни коррекциялаш бўйича информацион назорат модуллари ишлаб чиқилган;
“Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси” фанини электрон таълим ресурсларидан фойдаланиб ўқитиш методикаси ўқув жараёнини лойиҳалаш, амалий, назорат электрон ўқув модуллари билан ишлашда ижодий фикрлаш, анализ, синтез, мужассам¬лаштириш қобилиятларини ривожлантирувчи топшириқлар асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим ресурсларининг структураси, функциялари, имкониятлари ва ўқув жараёнида жорий этишнинг адаптивлик даражаси тематик элементларнинг вариативлиги ҳамда назарий ва амалий билимларнинг ўзаро боғлиқлигига асосланиб оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. профессионал таълимда махсус фанлардан электрон таълим ресурсларининг янги авлодини яратиш ва амалда татбиқ этиш методикаси бўйича илмий тадқиқот натижалари:
электрон таълим ресурсларининг структураси, функциялари, имкониятлари ва ўқув жараёнида жорий этишнинг адаптивлик даражаси тематик элементларнинг вариативлиги ҳамда назарий ва амалий билимларнинг ўзаро боғлиқлигига асосланиб оптималлаштирилган юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали билан ҳамкорликда “Хўжалик бошқаруви ва давлат органлари ходимларини замонавий коммуникацион технологиялар, ҳамда компьютер техникаси ва интернет тизимида ишлаш кўникмасини шакллантириш бўйича малакасини ошириш” ўқув курсларини ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги 89-02-37-сон маълумотномаси). Мазкур курс мутахассисларни ахборот саводхонилиги даражаларини оширишга хизмат қилган;
“Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси” фанини электрон таълим ресурсларидан фойдаланиб ўқитиш методикаси ўқув жараёнини лойиҳалаш, амалий, назорат электрон ўқув модуллари билан ишлашда ижодий фикрлаш, анализ, синтез, мужассам¬лаштириш қобилиятларини ривожлантирувчи топшириқлар асосида такомиллаштирилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 2 февралдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун йўналишлар ва касблар бўйича зарур бўладиган меъёрларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 38-сонли буйруғига мувофиқ 3311901-“Нефт ва газни ташиш ва сақлаш қурилмалари техник-механиги”, 3311902-“Нефт ва газ қудуқларини синаш техниги”, 3340404- “Магистрал, маҳаллий ва тармоқ қувурларини монтаж қилиш, фойдаланиш ва таъмирлаш механиги” касблари таълим жараёнида зарур бўладиган жиҳозлар ва воситалар меъёрлари таркибига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги 89-02-37-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрлар таълим сифатини таъминлашга хизмат қилган;
визуаллик ва мантиқийликнинг интенсив ривожланишига қаратилган “Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси” фанидан машғулотларнинг типлари, янги материалларни, амалий топшириқларни бажариш ва билим ҳамда малакаларни коррекциялаш бўйича информацион назорат модуллари ишлаб чиқилган таклифлар АИФ-2/20 рақамли “Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали инженер кадрлар тайёрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, сифатини яхшилаш” (2019-2020-йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги 89-02-37-сон маълумотномаси). Натижада, махсус фанларини чуқур ўқитиш орқали малакали муҳандис кадрлар тайёрлашда ўқув жараёниин ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган;
ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда электрон таълим ресурсларининг дидактик имкониятларидан фойдаланиб ўқитишнинг методик модели лойиҳаловчи, мазмунли-процессуал ҳамда натижавий компонентларини виртуал муҳит шароитига мослаштириш юзасидан таклифлар Бухоро вилоятининг Бухоро нефт ва газ саноати коллежида, Фарғона вилоятининг Фарғона нефт ва газ саноати коллежида ва Қашқадарё вилояти Ғузор саноат техникумида жорий этилиб, тажриба-синовдан ўтказилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги 89-02-37-сон маълумотномаси). Интегратив модел ва унинг илмий-методик таъминоти бўлажак мутахассисларни тайёрлаш сифати ва самарадорлигини  оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish