Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминова Дилором Давроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Номанавислик анъанаси ва туркий шеъриятда Лирик жанрлар тараққиёти (ХИВ -ХВ асрлар шеърияти мисолида)”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil392,
Илмий раҳбар: Тоҳиров Собиржон Қобилович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Aбдуллаева Марғуба Дўсмиратовна, филология фанлари доктори, доцент; Қобилов Усмон Ўролович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мумтоз адабиётимизда ХИВ-ХВ асрларда яратилган номалар ва уларнинг ғазал, қитъа, фард, маснавий, таржеъ, соқийнома сингари лирик жанрлар ривожи ва тараққиётидаги ўрнини аниқлаш, нома ва ғазал жанрлариаро муносабат ва бу муносабатнинг иккала жанр ривожига таъсири масалаларини очиб беришдан иборат. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нома жанрининг ХИИИ аср форс-тожик адабиётида пайдо бўлганлиги, ўзбек мумтоз адабиётида ХИВ-ХВ асрларда тараққий етганлиги, жанр, мавзу ва бадиий образларнинг синкретик хусусиятлари ҳамда вазн, қофия, новаторлик каби поетик жиҳатлари очиб берилган;
нома жанрига мансуб асарларнинг сарлавҳа, ҳамд ва наътлар, ҳикоятлар каби композицион қурилишга егалиги, ҳазаж баҳрининг вазн имкониятлари такомиллашганлиги, муаллифлар ғоявий-бадиий ниятини талмеҳ, таносуб, тажоҳил-ул ориф сингари бадиий санъатлар воситасида ифода етганлиги далилланган;
ХИВ-ХВ аср ўзбек шеъриятида яратилган “Муҳаббатнома”, “Даҳнома”, “Таашшуқнома” каби нома жанрига мансуб асарларда ғазал, қитъа, фард сингари жанрлар такомиллашгани, уларнинг тараққиёти айнан номанавислик анъанаси билан боғлиқлиги, номалар мазкур жанрлар такомилига бевосита таъсир етганлиги исботланган;
ўзбек мумтоз шеъриятидаги номалар таркибида маснавий, соқийнома, таржеъбанд каби жанрларнинг илк намуналари ўз аксини топганлиги, уларнинг номанавислик анъанаси таъсирида юзага келганлиги асосланган. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Номанавислик анъанаси ва туркий шеъриятда лирик жанрлар тараққиётини тадқиқ етишда олинган амалий натижалар асосида:
бадиий тафаккур тараққиётида фолклор катта аҳамиятга ега бўлиб, мазкур адабий хазина лирик жанрларнинг тараққиёти учун ҳам асосий манба вазифасини ўтаганлиги маълум. Шу боис нома жанрига мансуб асарларнинг сарлавҳа, ҳамд ва наътлар, ҳикоятлар каби композицион қурилиши, уларда ҳазаж баҳрининг вазн имкониятлари такомиллашганлиги, муаллифлар ғоявий-бадиий ниятини талмеҳ, таносуб, тажоҳил-ул ориф сингари бадиий санъатлар тадқиқи асосида олинган илмий натижалардан ФA-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 7-сентабрдаги 17-01-173-сон маълумотномаси). Натижада нома жанрининг ғоявий-бадиий хусусиятларини таърифлаб беришга хизмат қилган;
Шарқ халқлари адабиётида муҳаббат мавзусида ёзилган лирик асарларни асосан нома ва ғазаллар ташкил қилган. Бу жанрлар дунёвий ва илоҳий муҳаббат ғояларини куйлашда восита бўлиб хизмат қилди. ХИВ-ХВ аср ўзбек шеъриятида яратилган “Муҳаббатнома”, “Даҳнома”, “Таашшуқнома” каби нома жанрига мансуб асарларда ғазал, қитъа, фард сингари жанрлар такомиллашгани, уларнинг тараққиёти айнан номанавислик анъанаси билан боғлиқлиги, номалар мазкур жанрлар такомилига бевосита таъсир етган. Ушбу масалалар тадқиқи натижаларидан ФA-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослигини тадқиқ етиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 29-июлдаги 17-01-158-сон маълумотномаси). Олинган натижалар нома жанрининг бадиий-естетик жиҳатининг ўзига хослиги, мавзу кўлами ва дидактик аҳамиятини очиб беришга хизмат қилган;
нома жанрининг ХИИИ аср форс-тожик адабиётида пайдо бўлиши, унинг ўзбек мумтоз адабиётида ХИВ-ХВ асрлардаги тараққиёти, жанр, мавзу ва бадиий образларнинг синкретик хусусиятлари, вазн, қофия, новаторлик каби поетик жиҳатлари асосида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимида ташкил етилган “Садоқат” ижодий тўгараги ва адабий кечаларда ушбу тадқиқотнинг натижаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021-йил 27-октабр 01-03/1266-сон маълумотномаси). Ушбу амалий натижалар ёш шоир ва шоираларга мумтоз адабиёт намояндаларининг ҳаёти ва ижодини тарғиб етишда муҳим аҳамият касб етган;
ўзбек мумтоз шеъриятидаги номалар таркибида маснавий, соқийнома, таржеъбанд каби жанрларнинг илк намуналари ўз аксини топганлиги, уларнинг номанавислик анъанаси таъсирида юзага келганлиги ҳамда туркий шеъриятнинг ўзига хосликлари бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2021-йил 30-сентабрдаги 01-13-1544-сон маълумотномаси). Олинган амалий натижалар телетомошабинларни ХИВ-ХВ аср номалари билан таништиришда муҳим аҳамият касб етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish