Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдуллаева Гулчехра Aбдуллажоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида еълон


И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда педагогик ҳамкорлик квалиметрияси (оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1895. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
Илмий раҳбар: Худайқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Сапо Матжонов, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларни оила – маҳалла – мактаб педагогик ҳамкорлиги мисолида маънавий-ахлоқий тарбиялашга квалиметрик ёндашув асосларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“узлуксиз маънавий тарбия ишларини квалиметрик мониторинг қилиш”, “интизом кодекси”, “квалиметрик компетентлик” тушунчалари тарбиявий ишлар трансформацияси натижасида педагогик ўлчовлар назариясига кўра таълим-тарбия жараёнидаги миқдор ҳамда сифат ўзгаришларни квалиметрик мониторинг қилиш (кузатиш, назорат қилиш, сифатни аниқлаш, шкалалаш, баҳолаш) орқали асосланган; 
умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-ахлоқий тарбия ишлари рейтингини баҳолаш мезонлари ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ишларига тизимли квалиметрик ёндашувни татбиқ етиш, педагогик ҳамкор субйектларнинг педагогик оғиш, ижтимоий оғиш каби ижтимоий кўрсаткичларини квалиметрик методлар ёрдамида аниқлаш асосида ишлаб чиқилган; 
педагогик ҳамкорлик жараёнида маънавий-ахлоқий тарбия ишларига квалиметрик ёндашув модели квалиметрик компетентликнинг мақсадли, мотивацион, мазмунли-технологик, баҳоловчи, коррексион компонентларини ҳамкорлик тамойиллари ва ташкилий фаолият турларига татбиқ етишда рефлексив ёндашувни қарор топтириш мақсадида сиклли ва инвариант қўллаш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-ахлоқий тарбия ишларининг сифат ва самарадорлигини оширишда ўқувчиларнинг индивидуал тарбия трайекториясини квалиметрик мезонлар орқали белгилаш асосида уларнинг маънавий-ахлоқий ва саноген тафаккурини ривожлантиришнинг рефлексив технологияси такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим тизимида маънавий-ахлоқий тарбия ишларини сифат жиҳатидан баҳолашга оид илмий тадқиқот натижалари асосида:
тарбиявий ишлар трансформацияси натижасида педагогик ўлчовлар назариясига кўра таълим-тарбия жараёнидаги миқдор ҳамда сифат ўзгаришларни квалиметрик мониторинг қилиш (кузатиш, назорат қилиш, сифатни аниқлаш, шкалалаш, баҳолаш) орқали асосланган “узлуксиз маънавий тарбия ишларини квалиметрик мониторинг қилиш”, “интизом кодекси”, “квалиметрик компетентлик” тушунчалари, педагогик квалиметриянинг ижтимоий кўрсаткичларини аниқлаш, маънавий-ахлоқий тарбия жараёнига квалиметрик ёндашувни татбиқ етиш орқали маънавий-ахлоқий муҳит моделини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг маънавий тарбияланганлик даражаларини социомониторинг усулида баҳолаш, маҳалла ва ота-оналарнинг тарбиявий ишлардаги иштирокини таъминлашга доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 16 майдаги 96-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларни педагогик ҳамкорлик асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш тизимида маҳаллалар ва ота-оналар иштирокининг оммалашишига кенг йўл очилган;
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ишларига тизимли квалиметрик ёндашувни татбиқ етиш, педагогик ҳамкор субйектларнинг педагогик оғиш, ижтимоий оғиш каби ижтимоий кўрсаткичларини квалиметрик методлар ёрдамида аниқлаш асосида ишлаб чиқилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-ахлоқий тарбия ишлари рейтингини баҳолаш мезонлари, педагогик ҳамкорлик асосида таълим-тарбия тизимини назорат қилиш ва баҳолашнинг квалиметрик мониторинги натижаларини баҳолаш консепсиясини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида 2020-2022 йилларда бажарилган ФЗ-2020010829 “Талаба-ёшларнинг илмий фаолиятини мониторинг қилишнинг дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 1 июлдаги 04/11-3904 - сон маълумотномаси). Натижада, таълим-тарбия жараёнларини квалиметрик мониторинг қилиш назариясини ривожлантириш имкониятлари ошган;
квалиметрик компетентликнинг мақсадли, мотивацион, мазмунли-технологик, баҳоловчи, коррексион компонентларини ҳамкорлик тамойиллари ва ташкилий фаолият турларига татбиқ етишда рефлексив ёндашувни қарор топтириш мақсадида сиклли ва инвариант қўллаш асосида такомиллаштирилган педагогик ҳамкорлик жараёнида маънавий-ахлоқий тарбия ишларига квалиметрик ёндашув модели, педагогик квалиметрияни тарбия тизимига сингдириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси даражасини баҳолаш индикаторлари ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлиги механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар нопедагогик олий таълим муассасалари бакалавр талабаларига мўлжалланган “Умумий педагогика” (2-қисм) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғига асосан берилган 233-0218-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-ахлоқий тарбия ишларининг сифат ва самарадорлигини оширишда ўқувчиларнинг индивидуал тарбия трайекториясини квалиметрик мезонлар орқали белгилаш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва саноген тафаккурини ривожлантиришнинг рефлексив технологияси, ўқувчиларни педагогик ҳамкорлик асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашга нисбатан квалиметрик ёндашувни татбиқ етишнинг илмий-методик ва педагогик асослари, шунингдек, тадқиқот муаммоси юзасидан ўтказилаган тажриба-синов ишларининг мазмуни бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида тайёрланган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУКнинг 2022 йил 19 январдаги 06-28-112-сон маълумотномаси). Натижада, оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбия ишларини такомиллаштиришнинг назарий-методологик асосларини оммалаштиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish