Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Уролбек Беркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aҳмад Тошкўпризоданинг ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий қарашлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal728.
Илмий раҳбар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Маҳмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Пулатова Дилдор Aкмаловна, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Aҳмад Тошкўпризоданинг ижтимоий-фалсафий ва маънавий-ахлоқий қарашларининг моҳияти, шахс ва жамият тараққиётида, шунингдек замонавий жамиятда кузатилаётган маънавий-ахлоқий муаммоларга ечим топишда тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкўпризоданинг ижтимоий ҳаёт ва илм-фандаги бағрикенглик ғоялари ва тамойиллари фалсафа ва дин ўртасидаги зиддиятга қарши чиққанлиги, ҳам диний, ҳам фалсафий илмларнинг инсон ҳаёти учун зарур деб ҳисоблаганлиги, ҳақиқатга элтувчи энг шарафли илм эса маърифат эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилганлиги асосланган;
Тошкўпризоданинг маънавият, ахлоққа оид асарлари ва таълимоти марказида турувчи дўстлик, яхшилик, муҳаббат, бурч, садоқат каби гуманистик ғоялари ҳамда мутафаккир томонидан ишлаб чиқилган таълим технологиясининг шахс ва жамият учун тарбиявий аҳамияти очиб берилган;
Тошкўпризода ахлоқни амалий фалсафанинг бир бўлаги сифатида эътироф этиб, уни фиқҳ ва тасаввуф соҳаси билан чамбарчас боғлиқлиги ҳамда сўфий ахлоқини идеал сифатида кўрсатилганлиги асосланган;
Тошкўпризоданинг “Мавдуот ал-улум” асарида келтирилган илмлар таснифининг систематик хусусиятлари, структуравий аҳамияти ва илмий камчиликлари ҳамда мазкур йўналишдаги кейинги давр тадқиқотчиларига таъсири очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aҳмад Тошкўпризода ижтимоий-фалсафий ва маънавий-ахлоқий қарашларининг ҳозирги давр жамият тараққиётидаги аҳамиятини аниқлаш жараёнида қўлга киритилган илмий натижалар асосида: 
Тошкўпризоданинг ижтимоий ҳаёт ва илм-фандаги бағрикенглик ғоялари ва тамойиллари фалсафа ва дин ўртасидаги зиддиятга қарши чиққанлиги, ҳам диний, ҳам фалсафий илмларнинг инсон ҳаёти учун зарур деб ҳисоблаганлиги, ҳақиқатга элтувчи энг шарафли илм еса маърифат еканлигини тушунтиришга ҳаракат қилганлигига оид таклиф, тавсия ва хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 3 мартдаги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини оширишга, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Марказнинг Жиззах вилояти Янгиобод тумани бўлинмаси томонидан 2020-2021 йилларда ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 23 апрелдаги 01/07-438-сон далолатномаси). Натижада тарғибот тадбирлари давомида аҳолининг, айниқса ёшларнинг маънавий-ахлоқий ва диний-фалсафий дунёқараши янада кенгайишига эришилган; 
Тошкўпризоданинг маънавият, ахлоққа оид асарлари ва таълимоти марказида турувчи дўстлик, яхшилик, муҳаббат, бурч, садоқат каби гуманистик ғоялари ҳамда мутафаккир томонидан ишлаб чиқилган таълим технологиясининг шахс ва жамият учун тарбиявий аҳамиятига оид хулоса, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил етиш илмий-методик маркази томонидан 2021 йил 2 феврал куни Тошкент маданият коллежида ўтказилган “Юксак миллий-маданий тараққиётнинг маънавий асослари” мавзусидаги семинар дастурини тайёрлаш ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 05-12-10-1706-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулоса ва таклифлар ўтказилган маърифий тадбирнинг сермазмун бўлишига, иштирокчиларда ижобий таассурот қолишига хизмат қилган;
Тошкўпризода ахлоқни амалий фалсафанинг бир бўлаги сифатида эътироф етиб, уни фиқҳ ва тасаввуф соҳаси билан чамбарчас боғлиқлиги ҳамда сўфий ахлоқини идеал сифатида кўрсатилганлигига оид таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг мухбирлари томонидан таҳлилий ахборот материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2021 йил 30 мартдаги 01-23/214-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулоса ва таклифлар агентлик мухбирлари томонидан тайёрланган илмий-маърифий материалларнинг мазмунли бўлишига хизмат қилган;
Тошкўпризода маънавий-ахлоқий ғояларининг ахлоқий қадриятларга салбий таъсир етувчи бузғунчи омилларнинг олдини олишдаги ўрни, СҲарқда илмлар таснифи масаласининг илмий ва фалсафий фикр тараққиётидаги ўрни ва роли, Тошкўпризоданинг “Мавдуот ал-улум” асарида илмлар таснифи масаласининг кейинги давр жамият тараққиётидаги аҳамиятига оид хулоса, таклифлардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Ҳаким Термизий йўлининг бошланиши”, “Нафс одоби”, “Касб-тирикчилик баёни”, “Саботу-л-ожизийн”, “Aш-Шамоил ал-Муҳаммадия”, “Сунани Термизий” асарларининг таржимасини тайёрлашда ва мазмунини тўлдиришда фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 27 июндаги 01-07/100-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган ижтимоий, фалсафий, маънавий, ахлоқий, таълимий тушунчалар ва илмий-назарий маълумотлар аждодларимиз меросидан кенг фойдаланиб таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришда манбаий асос бўлиб хизмат қилган;
Тошкўпризоданинг “Мавдуот ал-улум” асарида келтирилган илмлар таснифининг систематик хусусиятлари, структуравий аҳамияти ва илмий камчиликлари ҳамда мазкур йўналишдаги кейинги давр тадқиқотчиларига таъсирига оид илмий янгилик ва хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳудудий кенгашларининг 2022 йилга мўлжалланган фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича иш режасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2022 йил 1 июлдаги 02/05-141-сон далолатномаси). Натижада илмий янгилик ва хулосалар партия фаолияти давомида ёшларда маънавий-ахлоқий, илмий, ижодий ва инновацион ғояларни аниқлашга кўмаклашувчи илмий-методик тавсиялар, услубий кўрсатмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish