Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумъазода Малика Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация си ҳимояси ҳақида еълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оммавий ахборот воситалари орқали талабаларни ижодкорлик фаолиятига йўналтиришнинг педагогик асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2077. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Хасанова Кибриё Хасановна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Нарзиқулова Дилноза, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.досент; Тайланова Шохида педагогика фанлари доктори, досент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади оммавий ахборот воситалари орқали талабаларни ижодкорлик фаолиятига йўналтиришнинг педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар ижодкорлигини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари когнитив, мотивасион-фаолиятли, қайта ўзгартириш, декоратив компонентларнинг креативликка хос оригинал ғояларни илгари суриш, ностандарт фикрлаш, фикрнинг мослашувчанлиги каби сифатлар билан қайта алоқасининг идентивлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
оммавий ахборот воситалари орқали талабаларни ижодкорликка йўналтириш жараёнлари аутентик материаллар билан ишлашга доир синектик фаолиятни кичик гуруҳларнинг коллаборасияси билан интенсив алоқаси продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим жараёнида оммавий ахборот воситалари орқали талабаларни ижодкорликка йўналтиришнинг синектик-дидактик моделининг амалий компоненти муаммоли, метафорали, аниқ вазиятли, лойиҳавий ўқув топшириқларини креатив фаолиятнинг тўрт босқичли алгоритмига адаптатив лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
оммавий ахборот воситалари орқали талабаларни ижодкорликка йўналтиришнинг билимларни тўлиқ ўзлаштириш, таълимий қадриятларнинг “ички англаниши”, контекстли таълим бўйича коммуникатив малакаларни ривожлантириш каби педагогик шарт-шароитлари мустақил-изланувчиликка йўналтирилган тадқиқотчилик компетенсиясига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оммавий ахборот воситалари орқали талабаларни ижодкорлик фаолиятига йўналтиришнинг педагогик асослари мавзусида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабалар ижодкорлигини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятларини когнитив, мотивасион-фаолиятли, қайта ўзгартириш, декоратив компонентларнинг креативликка хос оригинал ғояларни илгари суриш, ностандарт фикрлаш, фикрнинг мослашувчанлиги каби сифатлар билан қайта алоқасининг идентивлигини қатъий белгилаш орқали аниқлаштириш, оммавий ахборот воситалари орқали талабаларни ижодкорликка йӯналтириш жараёнлари аутентик материаллар билан ишлашга доир синектик фаолиятни кичик гуруҳларнинг коллаборасияси билан интенсив алоқаси продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир педагогика йўналишларининг таълим тожик тилида олиб бориладиган гуруҳлари учун “Педагогикаи ижтимои” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 28 январдаги 6-сон қарори, 134-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабалар ижодкорлигини ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
олий таълим жараёнида оммавий ахборот воситалари орқали талабаларни ижодкорликка йўналтиришнинг синектик-дидактик моделининг амалий компонентини муаммоли, метафорали, аниқ вазиятли, лойиҳавий ўқув топшириқларини креатив фаолиятнинг тўрт босқичли алгоритмига адаптатив лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика йўналишларининг таълим тожик тилида олиб бориладиган гуруҳлари учун “Педагогикаи ижтимои” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 28 январдаги 6-сон қарори, 134-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабалар ижодкорлигини ривожлантиришда интерфаол ўқитиш технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
оммавий ахборот воситалари орқали талабаларни ижодкорликка йўналтиришнинг билимларни тўлиқ ўзлаштириш, таълимий қадриятларнинг “ички англаниши”, контекстли таълим бўйича коммуникатив малакаларни ривожлантириш каби педагогик шарт-шароитларини мустақил-изланувчиликка йўналтирилган тадқиқотчилик компетенсиясига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика йўналишларининг таълим тожик тилида олиб бориладиган гуруҳлари учун “Педагогикаи ижтимои” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 28 январдаги 6-сон қарори, 134-сон нашр рухсатномаси). Натижада, оммавий ахборот воситаларининг талабаларда ижодкорликни ривожлантиришга доир дидактик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish