Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматова Салима Тогаймурадовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим муҳитида биология ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш (малака ошириш тизими мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2882. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Рузумбой Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Хушвактова Хуснобод Солиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим муҳитида биология ўқитувчисининг касбий–методик  тайёргарлигини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли таълим муҳитида биология ўқитувчиси узлуксиз касбий ривожланиши ва таълим фаолиятини амалга ошириш имкониятлари (ўқитишнинг мобиллиги, индивидуал таълим муҳитини лойиҳалаш, рақамли таълим ресурларни ишлаб чиқиш ва қўллаш) ўқитишнинг интерфаол моделларини мақсадли оптималлаштириш асосида   аниқлаштирилган;
 рақамли таълим муҳитида биология ўқитувчиси касбий–методик тайёргарлиги педагогик фаолиятнинг янги тури сифатида: интерактив ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш, мустақил таълим шароитларида шахсий-касбий ривожланишни таъминлаш, таълим жараёнини бошқарувчи махсус рақамли воситалари асосида on-line ва off-line режимли тезкор диагностикасини адаптив йўналтириш асосида  такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида биология ўқитувчиси касбий–методик тайёргарлиги таркибий компонентларини (диагностик-таҳлил, қадриятлар, ташкилий, башоратлаш, натижа) ўзида мужассамлаштирган ташкилий-дидактик модели касбий яратувчанлик параметрларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
биология ўқитувчисининг рақамли таълим муҳитида касбий–методик тайёргарликни ривожлантириш мезонлари, кўрсаткичлари ва тайёргарлик даражаларини такомиллаштиришга доир (дарс ишланмалари, топшириқлар, тақдимотлар, видеодарслар, масала ва машқлар ечиш методикаси, вебинарлар ташкил этиш, мустақил касбий ривожлантириш учун топшириқлар тизимини ишлаб чиқишга доир) таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим муҳитида биология ўқитувчиларининг касбий–методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли таълим муҳитида биология ўқитувчиси узлуксиз касбий ривожланиши ва таълим фаолиятини амалга ошириш имкониятлари (ўқитишнинг мобиллиги, индивидуал таълим муҳитини лойиҳалаш, рақамли таълим ресурларни ишлаб чиқиш ва қўллаш) ўқитишнинг интерфаол моделларини мақсадли оптималлаштириш асосида   аниқлаштирилганга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 2022 йилда амалга оширилган А.Авлоний номидаги педагоглари касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институти “Узлуксиз касбий ривожлантириш-2022” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2022 йил 29 ноябрдаги 01109-1634-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли таълим муҳитида биология ўқитувчиларининг касбий–методик тайёргарлигини узлуксиз такомиллаштириш тизимини интенсив оптималлаштиришга хизмат қилган;
 рақамли таълим муҳитида биология ўқитувчиси касбий–методик тайёргарлиги педагогик фаолиятнинг янги тури сифатида: интерактив ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш, мустақил таълим шароитларида онлайн ва оффлайн тизимда шахсий-касбий ривожланишни таъминлаш, таълим жараёнини бошқарувчи махсус рақамли воситалари асосида педагогик кадрларни узлуксиз тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тавсияларидан 2019–2021-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган И–ОТ–2019–8–рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон ўқув–методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион  лойиҳаси доирасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 9 декабрдаги 01/15-09/275-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли таълим муҳитида биология ўқитишнинг онлайн ва офлайн тизими интерактивлигини таъминлаш имконияти таъминланган.  
рақамли таълим муҳитида биология ўқитувчиси касбий–методик тайёргарлиги таркибий компонентларини (диагностик-таҳлил, қадриятлар, ташкилий, башоратлаш, натижа) ўзида мужассамлаштирган ташкилий-дидактик модели; биология ўқитувчисининг касбий–методик тайёргарликни ривожлантириш мезонлари, кўрсаткичлари ва тайёргарлик даражаларини такомиллаштиришга доир (дарс ишланмалари, топшириқлар, тақдимотлар, видеодарслар, масала ва машқлар ечиш методикаси, вебинарлар ташкил этиш, мустақил касбий ривожлантириш учун топшириқлар тизимини ишлаб чиқишга доир) таклиф ва тавсияларидан 70110901 – табиий ва аниқ фанларни ўқитиш методикаси (Биология) магистратура мутахассислиги талабалари учун “Биологиянинг концептуал асослари” дарслиги мазмунига синдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсуc таълим  вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 15 августдаги 02/01–01–26–сон маълумотномаси). Натижада, биология ўқитувчиларининг узлуксиз малака ошириш тизимини магистратура ̶ малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимларида педагог кадрларнинг касбий тайёргарлигини узвийлаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish