Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Хуснора Шухрат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида еълон


И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион таълим кластери муҳитида бўлажак дефектологларни инклюзив таълимга тайёрлаш” , 13.00.03- Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped 3709.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Якубжанова Дилобар Ботировна, педагогика фанлари доктори, доцент; Хакимова Мухаббат Файзийевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим кластери муҳитида бўлажак дефектологларни инклюзив таълимга тайёрлаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инновацион таълим кластери муҳитида бўлажак дефектологларни инклюзив таълимга тайёрлашнинг когнитив, физиологик, психологик, методик, интегратив компонентлари талабаларни тезкор диагностикага ўргатувчи ассосиативлик тамойилини коррексион машғулотларни лойиҳалаш жараёнига толерантлик муносабатида киритиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак дефектологларнинг инклюзив таълимга тайёрлигини ўрганиш мезонлари кластер субектлари ўртасидаги ҳимояловчи-педагогик таъсир механизмларини касбий трансформацияга асосланган рефлексив муҳитда синергиядаги манфаатдорлик даражасига кўра қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
инклюзив таълимга тайёрлашнинг кластер модели талабаларда тадқиқотчилик, терапевтик-диагностика, ижтимоий кўмаклашув компетенсияларини ривожлантиришга мўлжалланган адаптив методик комплексни кўп танловли муҳитда продуктивлигига кўра мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак дефектологларни инклюзив таълимга тайёрлаш технологиялари пассив ва фаол ўзлаштиришнинг тизимли прогнозига йўналтирилган тезкор такрорлаш машқларини касбий фаолиятни моделлаштириш жараёнида конструксияли тартибда қўллаш асосида такомиллаштирилган.

ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим кластери муҳитида бўлажак дефектологларни инклюзив таълимга тайёрлаш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
инновацион таълим кластери муҳитида бўлажак дефектологларни инклюзив таълимга тайёрлашнинг когнитив, физиологик, психологик, методик, интегратив компонентлари талабаларни тезкор диагностикага ўргатувчи ассосиативлик тамойилини коррексион машғулотларни лойиҳалашга оид таклифлари “Инклюзив ва махсус таълимнинг филологик асослари” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сонли буйруғи билан тасдиқланган 166-093-сон гувоҳнома). Натижада, талабаларни инклюзив таълимга тайёрлаш жараёнининг методик жиҳатдан таъминланишига еришилган;
бўлажак дефектологларнинг инклюзив таълимга тайёрлигини ўрганиш мезонлари кластер субектлари ўртасидаги ҳимояловчи-педагогик таъсир механизмларини касбий трансформация асосланган муҳитда мустақил синергияли қўллашга оид тавсияларидан “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун”, “Болалар ва биз” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 23 июндаги 04-36-992-сон маълумотномаси). Натижада, кластер муҳитида дефектологларни инклюзив таълимга ерта ва самарали тайёрлашнинг аҳамияти кенг жамоатчиликка тарғиб етилишига еришилган; 
инклюзив таълимга тайёрлашнинг кластер модели талабаларда тадқиқотчилик, терапевтик-диагностика, ижтимоий кўмаклашув компетенсияларини ривожлантиришга мўлжалланган адаптив методик комплексни кўп танловли муҳитда продуктивлигига кўра мақбуллаштиришга оид таклифлари Жиззах политехника институтида амалга оширилган ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари (2017-2021)” номли лойиҳа мазмунига сингдирилган ( Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Жиззах политехника институти 2022 йил 9 сентабрдаги 02-1994-1988-сон маълумотномаси). Натижада, инклюзив таълим иштирокчиларининг роли ва вазифаларини оммабоп контекстда тарғиб қилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish