Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшқораев Қаҳрамон Абурахматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кластерли ёндошув асосида талабаларнинг вербал интеллектини ривожлантириш методикаси (информатика ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3910.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Махмудова Дилфуза Мелиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Эргашов Махаматрасул, техника фанлари доктори, профессор; Мирсанов Уралбой Мухаммадиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кластерли ёндашув асосида бўлажак информатика ўқитувчиларининг вербал интеллектини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг вербал интеллектини ривожлантиришда кластер ёндашувининг маълумотлар тақдим шакли ва улардан фойдаланиш регламентини мониторинг қилишга йўналтирилган педагогик, касбий мулоқотда барқарорликка эришиш каби психологик имкониятлари анализ ва синтезнинг ижтимоий-адаптив ориентация даражаларига кўра аниқлаштирилган; 
бўлажак информатика ўқитувчиларида вербал интеллектни ривожлантиришнинг кластер модели педагогик фаолият субъектларида ахборот муҳитини таъминлашнинг “мотив-режа-қарор” артефакт стратегиясини барқарор репродуктивлик  даражасига кўра  дифференциал трансформациясида қўллаш асосида такомиллаштирилган;  
талабаларнинг вербал интеллектини ривожлантириш технологиялари техник структура, жамоанинг ҳамкорликда ишлаш динамикасини касбий ҳаракатлар рефлекциясида  интеграцияловчи нутқий ифода сигналларини ўзаро таъсир семантикасида мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак информатика ўқитувчилари вербал интеллектини ривожлантиришнинг методик таъминоти фикрни тезкор қайта ишлаш ва жозибадорлаштириш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ностандарт тестларни талабаларнинг академик-ижтимоий траекторияси мазмунига креатив-дастурлаш муҳитида оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кластерли ёндошув асосида талабаларнинг вербал интеллектини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг вербал интеллектини ривожлантиришда клaстeр ёндашувининг маълумотлар тақдим шакли ва улардан фойдаланиш регламентини мониторинг қилишга йўналтирилган педагогик, касбий мулоқотда барқарорликка эришиш каби психологик имкониятлари илмий анализнинг ижтимoий-aдaптив oриeнтaция даражаларига доир таклиф ва тавсиялар асосида “Бошланғич таълимда ахборот коммуникацион технологиялари” (Ахборот технологиялари саводхонлигини ривожлантиришга қаратилган топшириқлар) номли ўқув қўлланма яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-буйруғи билан нашрга рухсат этилган). Натижада, талабалар интеллектини ривожлантиришнинг ижтимoий мобиллигини синтезлаш имконияти яратилган; 
бўлажак информатика ўқитyвчиларида вербал интеллектни ривожлантиришнинг кластер модели педагогик фаолият субьектларида ахборот муҳитини таъминлашнинг “мотив-режа-қарор” артефакт стратегиясини барқарор репродуктивлик  даражасига кўра  дифференциал трансформациясида қўллашга доир илмий-методик тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини 2023 йил 23 февралдаги 04-36-301-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни вербал интеллектини кластерли ёндашув асосидаги ривожланишига эришилган;
талабаларнинг вербал интеллектини ривожлантириш технологиялари  техник структура, жамоанинг ҳамкорликда ишлаш динамикасини кaсбий ҳaрaкaтлaр рeфлeкциясида интeгрaцияловчи нутқий ифода сигналларини ўзaрo тaъсир сeмaнтикасида мақбуллаштириш ҳамда бўлажак информатика ўқитувчилари вербал интеллектини ривожлантиришнинг методик таъминоти фикрни тезкор қайта ишлаш ва жозибадорлаштириш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ностандарт тестларни талабаларнинг академик-ижтимоий траекторияси мазмунига креатив-дастурлаш муҳитида оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон педагогика илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш хамда ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусида лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий тадқиқот институти Қорақолпоғистон филиалининг 2022 йил 15 декабрдаги 369-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг вeрбaл интeллeкти фикрни тезкор қайта ишлаш кўникмаларини шакллантиришга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish