Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёрова Сайёра Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тиббий нутқининг ижтимоий-маданий хусусиятлари, 10.00.06 – Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil433
Илмий раҳбар: Рахимов Ахмат Султонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped83.01 
Расмий оппонентлар: Насруллайева Нафиза Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор; Данийева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тиббий дискурсда прагматик мазмунни шакллантирувчи лисоний бирликларнинг миллий-маданий имкониятларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилига оид шифокор - бемор мулоқотларининг қиёси асосида тиббий нутқнинг структур, синтактик таркибий тузилиши, иштирокчиларнинг доминант, рецепийент каби ижтимоий позициялари, лисоний воситаларнинг сўз, тушунча ва консептлар миқёсидаги когнитив-дискурсив хусусиятлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилига оид шифокор - бемор мулоқотининг дискурсив позиция ва вазиятлари институционал, интерконтекстуал ҳамда хушмуомалалик билан боғлиқ социопрагматик, прагматасемантик воситалар қиёсида далилланган;
шифокор - бемор мулоқотига хос ташхис, даволаш ва тиббий маслаҳат мақсадларини рўёбга чиқарувчи конфронтацион ва кооперацион, авторитар ва коллегиал стратегияларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги ёшга ко`ра ҳурмат, қадриятларга содиқлик сингари ўхшаш ва гендер омили, ижтимоий мавқеъ каби фарқли жиҳатлари белгиланган;
шифокор - бемор мулоқотига хос тактик воситаларнинг инглиз ва ўзбек тилларида: хушмуомалалик – коллегиаллик –авторитарлик стратегияларидан бирининг иккинчиси учун замин яратувчи боғланишдан келиб чиқиши асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тиббий нутқининг ижтимоий-маданий хусусиятлари воқеланиши асосида ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилига оид шифокор - бемор мулоқотларининг қиёси асосида тиббий нутқнинг структур, синтактик таркибий тузилиши, иштирокчиларнинг доминант, рецепийент каби ижтимоий позициялари, лисоний воситаларнинг сўз, тушунча ва консептлар миқёсидаги когнитив-дискурсив хусусиятлари очиб берилганлигига оид хулосалардан Самарқанд давлат тиббиёт институтида амалга оширилган “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий етиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2021 йил 2 февралдаги 86-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот материали тиббиёт ходимларининг коммуникатив компетенцияни ривожлантиришда, тиббиёт олий ўқув юрти талабаларнинг бемор билан мулоқот қобилиятини ўстиришга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилига оид шифокор - бемор мулоқотининг дискурсив позиция ва вазиятлари институционал, интерконтекстуал ҳамда хушмуомалалик билан боғлиқ социопрагматик, прагматасемантик воситалар қиёсида далилланганлигига оид натижалардан Йевропа Иттифоқининг Ерасмус + дастурининг 561624-ЕПП-1-2015-УК-ЕППКA2-CБҲЕ-СП-ЕРAСМУС+CБҲЕ ИМИП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасининг назарий асосларини белгилашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 15 октябрдаги 2574/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, формал ва ноформал нутқ компетенцияларини ривожлантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилган;
шифокор - бемор мулоқотига хос ташхис, даволаш ва тиббий маслаҳат мақсадларини рўёбга чиқарувчи конфронтацион ва кооперацион, авторитар ва коллегиал стратегияларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги ёшга ко`ра ҳурмат, қадриятларга содиқлик сингари ўхшаш ва гендер омили, ижтимоий мавқеъ каби фарқли жиҳатларига оид фикрлардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2021 йил 15 октябр куни ефирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” дастурининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилди (Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси 2021 йил 8 ноябрдаги 01-11/542-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг тил соҳиблари прагматик мақсади, коммуникатив стратегияси борасидаги дунёқараши бойитилишига еришилган; 
шифокор - бемор мулоқотига хос тактик воситаларнинг инглиз ва ўзбек тилларида: хушмуомалалик – коллегиаллик –авторитарлик стратегияларидан бирининг иккинчиси учун замин яратувчи боғланишдан келиб чиқиши ҳақидаги хулосалардан “Енглиш фор медиcал студенц” о`қув-қо`лланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва Махсус Таълим Вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи). Натижада, қо`лланманинг мазмуни дискурс ва унинг когнитив хусусиятлари бо`лмиш хушмуомалалик – коллегиаллик –авторитарлик стратегиялари мазмуни билан то`лдирилишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish