Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳматов Мардон Меҳмоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Aлишер Навоий лирик асрларининг синтактик-семантик ва коммуникатив хусусиятлари», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Fil471.
Илмий маслаҳатчи: Aширбойев Самихон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Маърифжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Ўразбойев Aбдулла Дурдибойевич, филология фанлари доктори, профессор, Умарова Наргизахон Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Aлишер Навоийнинг “Ғаройиб ус-сиғар” девонини ташкил қилувчи ғазаллар структура елементларининг нутқ субйектига муносабати, поетик актуаллашув, синтактик бирликлар позицияси масалаларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
шеърий нутқда буйруқ шакли, сўроқлар, сен олмоши, ундалма каби коммуникатив воситаларнинг диалогизацияни таъминлашдаги буйруқ: англа, сўрма, фаҳм ет, сўроқлар: қайси? Нечун?/нвчун сингари ўрни кўплаб намуналар асосида очиб берилган;
ғазаллар матни нутқий фаолиятни ташкил етувчи нутқ субекти ва адресат, субйект ва обйект тамойиллари асосида текширилиб, улар шеърий нутқ структурасининг бош категориялари еканлиги далилланган ҳамда нутқ субектининг шоир тахаллусига муносабати изоҳланган;
пропозитив қурилмаларнинг коммуникативликка муносабати, шеърий жумла/мисра қисмларининг актуаллашуви илмий асосланиб, уларнинг актуал сатҳда тема ҳамда рема гуруҳларига ажратилиши асосланган;
ундалма ва кириш сўзларнинг поетик нутқдаги ўрни, тавтологик бирликларнинг коммуникатив синтаксисга муносабати, уларнинг ифода тизими, синтактик-семантик ҳамда коммуникатив хусусиятлари аниқланган; 
инверсия ва тадминнинг ўзаро боғлиқлиги масаласига ойдинлик киритилдиб, улар байт/мисра структурасида жойлашган ўрнига кўра фарқланувчи шеърий ахборот узатиш тизими еканлиги далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aлишер Навоий лирикасининг синтактик-семантик ва коммуникатив хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
ғазаллар матни нутқий фаолиятни ташкил етувчи нутқ субекти ва адресат, субйект ва обйект тамойиллари асосида ўрганилган ҳамда нутқ субектининг шоир тахаллусига муносабати изоҳланган ўринлари, ундалма ва кириш сўзларнинг поетик нутқдаги вазифаси, тавтологик бирликларнинг коммуникатив синтаксисга муносабати, уларнинг ифода тизимига доир илмий-назарий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-20170926459-рақамли “Навоийшунослик тарихи (ХХ–ХХИ асрлар)” (2018–2020-йй.) мавзусидаги амалий лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йиил 26-октабрдаги 01/4-2978-сон маълумотномаси). Натижада тайёрланган монография мазмунан янги таҳлилий маълумотлар билан бойиган;
шеърий нутқ, нутқ субекти ва адресат, субйект ва обйект, нутқ субектининг шоир тахаллусига муносабати, пропозитив қурилмаларнинг коммуникативликка муносабати, инверсия ва тадмин, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, шеърий ахборот узатиш тизимини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти масаласига доир илмий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдли монографияни (7-жилд) чоп етиш” (2017–2020-йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 26-октабрдаги 01/4-2976-сон маълумотномаси). Натижада шоирнинг индивидуал услуби, лирик асарнинг “бадиий майдон” ва “бадиий вақт”и ва поетик маҳоратини белгиловчи синтактик бирликлар монографиянинг мазмунига сингдирилган ҳамда Навоий тилига хос хусусиятлар очиб берилган;
шеърий нутқда буйруқ шакли, сўроқлар, сен олмоши, ундалма каби коммуникатив воситаларнинг диалогизацияни таъминлашдаги аҳамияти, пропозитив қурилмаларнинг коммуникативликка муносабати, шеърий жумла/мисра қисмларининг актуаллашуви, уларнинг актуал сатҳда тема ҳамда рема гуруҳларга ажратилиши асосланган ўринлри шеърий жумла муаммоси, ундалма ва кириш сўзларнинг поетик нутқдаги ўрни масалаларига бағишланган таҳлилий материаллардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган AМ-ФЗ-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” (2020–2022-йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 26-октабрдаги 01/4-2977-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили таълимий корпусининг шеърий матн ва унинг функсионал-услубий, функсионал-коммуникатив таҳлил усуллари жиҳатидан мукаммалашишига еришилган;
шеърий нутқда буйруқ шакли, сўроқлар, сен олмоши, ундалма каби коммуникатив воситаларнинг диалогизацияни таъминлашига доир намуналар таҳлили, нутқ субекти ва адресат, нутқ субектининг шоир тахаллусига муносабати билан боғлиқ илмий материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2021–2022-йилларда ефирга узатилган “Ғазал бўстони”, “Aдабий жараён” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 10-октабрдаги 04-36-1697-сон маълумотномаси). Натижада ЎзМТРКда янги радиоешиттиришларни ташкил қилиш ва мавжуд радиоешиттиришларнинг мазмунини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish