Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонова Шаҳноза Мухитдиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек епик поезияси такомилида аруз тизимининг ўрни», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Fil415
Илмий маслаҳатчи: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Тожибойева Муқаддас Aбдураҳимовна, филология фанлари доктори, доцент; Мусурмонов Еркин Раббимович, филология фанлари доктори, доцент; Жўрайев Жалолиддин Олимович, филология фанлари доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек епик поезиясида аруз тизимини текшириш, маснавий шаклида ёзилган достонларда вазн ва мазмун уйғунлигини аниқлаш, мумтоз ва замонавий достончилик анъаналарининг назарий, амалий, ритмик унсурлар кесимида тарихий тараққиёт тенденсиялари ва ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антик давр епик поезияси ва мусулмон Шарқи маснавийнавислигига хос хусусиятлар ҳижоларнинг сифати, жузвлар ҳамда туроқ ва рукнларнинг ҳолатида яққол намоён бўлиши метриканинг гекзаметр ва арузнинг мутақориб баҳрлари асосида қиёсий сатҳда очиб берилган;
панднома, жангнома ва қаҳрамонлик йўналишидаги достонларга хос анъанавий вазн мутақориби мусаммани маҳзуф вазнидан еволюсия жараёнида рамали махбун вазнларига ўтганлиги далилланган;
«Нома» йўналишидаги ҳамда ишқий достонларга хос вазн сифатида «Муҳаббатнома»нинг вазни – ҳазажи мусаддаси маҳзуф вазни анъанавийлик касб етиши аниқланган;
«Хамса» йўналишидаги достонлар учун туркий епик поезиясида қўлланилган сарийи мусаддаси матвийи макшуф, ҳазажи мусаддаси маҳзуф, ҳазажи мусаддаси ахраби мақбузи маҳзуф, хафифи мусаддаси махбуни маҳзуф, мутақориби мусаммани маҳзуф сингари вазнлари илмий асосланиб, уларнинг достонлар мазмуни билан боғлиқлиги далилланган;
фалсафий-тасаввуфий достонларда ритм ва мазмуннинг ўзаро муносабати, ирфоний ҳамда диний-дидактик призмага кўра рамали мусаддаси маҳзуф вазни йетакчилик қилиши очиб берилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ўзбек епик поезияси такомилида аруз тизимининг ўрни тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шарқ хамсанавислигидаги сарийи мусаддаси матвийи макшуф, ҳазажи мусаддаси маҳзуф, ҳазажи мусаддаси ахраби мақбузи маҳзуф, хафифи мусаддаси махбуни маҳзуф, мутақориби мусаммани маҳзуф сингари шеърий ўлчов масалаларини тадқиқ қилиш ва шеърий ўлчовнинг мазмун билан алоқадорлигини ўрганишга доир илмий-назарий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган И-ОТ-2019-42 – «Ўзбек ва инглиз тилларининг електрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш» (2019–2021) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 30-мартдаги 04/1-554-рақамли маълумотномаси). Натижада, достонларнинг ўлчов имкониятларига доир кузатишлар навоийшуносликдаги мавжуд назарий фикрларни асослашга хизмат қилган;
панднома, жангнома ва қаҳрамонлик йўналишидаги достонларга хос анъанавий вазн мутақориби мусаммани маҳзуф вазнидан еволюсия жараёнида рамали махбун вазнларига ўтганлиги далилланганлигига доир илмий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган A-ОТ-2019-10 – «Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш» (2019–2022) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 30-мартдаги 04/1-554-рақамли маълумотномаси). Натижада, жангнома ва қаҳрамонлик йўналишидаги достонларнинг ўлчов имкониятлари ҳамда панднома йўналишидаги достонларга хос вазнлар юзасидан чиқарилган илмий хулосалар адабиёцҳуносликдаги мавжуд назарий фикрларни мазмун жиҳатидан мукаммаллашувини таъминланган;
вазнни маснавий ритмини вужудга келтирувчи асосий омил сифатида ўрганиш ва фалсафий-тасаввуфий достонларда ритм ва мазмуннинг ўзаро муносабати, ирфоний ҳамда диний-дидактик призмага кўра рамали мусаддаси маҳзуф вазни йетакчилик қилиши масаласига оид илмий-назарий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ – 2020042022 – «Туркий тилларнинг лингводидактик електрон платформаси» (2020–2022) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 21-декабрдаги 04/1-3531-рақамли маълумотномаси). Натижада, «Қўш исмли» ишқий достонларнинг вазн хусусиятлари, «Хусрав ва Ширин» йўналишидаги достонларда ҳазажи маҳзуф вазнининг асарлар мазмунини очишдаги ўрнига доир фикрлар адабиёцҳуносликда мавжуд қарашларни бойитган;
антик давр поезияси ва метрика ҳамда мусулмон Шарқи маснавийнавислигига хос хусусиятлар ҳижоларнинг сифати, жузвлар ҳамда туроқ ва рукнларнинг ҳолатида яққол намоён бўлиши метриканинг гекзаметр ва арузнинг мутақориб баҳрлари асосида қиёсий сатҳда очиб беришга доир илмий хулосалардан Қозоғистон Республикаси М.О.Aвезов номидаги Aдабиёт ва санъат институтида 2020–2022-йилларда бажарилган «Қозоғистоннинг қўлёзма мероси миллатнинг “маънавий тикланиши” парадигмаси сифатида: тўплаш, сақлаш, рақамлаштириш, тизимлаштириш, електрон каталог яратиш, нашр етиш ва тадқиқот» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси М.О.Aвезов номидаги Aдабиёт ва санъат институтининг 2022-йил 21-декабрдаги 056/473-рақамли маълумотномаси). Натижада, «Қутадғу билиг», «Ҳибат ул-ҳақойиқ» достонларида ритм ва мазмуннинг ўзаро муносабатига доир кузатишларнинг мукаммаллашувига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish