Sayt test rejimida ishlamoqda

Косбергенов Куатбай Мауленберген улининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қоратов тоғларининг кичик интрузиялари, дайкалари ва уларнинг маъдандорлиги (Жанубий Нурота)», 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/GM146.
Илмий раҳбар: Ишбаев Халбай Джангирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Мамарозиков Усмонжон Довронович, геология-минералогия фанлари доктори; Диваев Фарид Карибович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “Регионалгеология” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қоратов тоғларининг плутоник ва субвулканик дайкали ҳосилалари ва кичик интрузияларининг геологик-петрографик, петрокимёвий, геокимёвий хусусиятлари ва маъдандорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қоратов тоғларидаги кичик интрузиялар  ва дайкаларнинг петрографик ва петрогеокимёвий хусусиятлари аниқланган;
илк бор геологик жойлашуви ва петрологик-геокимёвий маълумотларга кўра, кварцли ўрта ишқорли диоритлар (Қорамачит танаси) ва гранит-порфирларнинг (Сармич танаси) кичик интрузиялари Сармич дайкали мажмуасига тааллуқлиги асосланган;
 илк бор Қоратов интрузиясида оҳакли-ишқорли (дала шпатли) лампрофирлар оиласига мансуб керсантит дайкаси аниқланган;
дайкалар ва кичик интрузияларнинг генетик турлари ажратилган ва уларнинг маъдандорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қоратов тоғларининг кичик интрузиялари ва дайкали ҳосилалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қоратов тоғларида кичик интрузиялар ва дайкаларининг петрографик ва петрогеокимёвий хусусиятларининг батафсил тавсифи “Ўзбек геология қидирув” АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 04-3495-сон маълумотномаси). Натижада, кичик интрузиялар ва дайкаларнинг геологик-петрографик ва петрогеокимёвий хоссалари бошқа ҳудудлардаги муқобил дайкалар таркибини қайта кўриб чиқишга ва минтақада магматик мажмуаларнинг ҳосил бўлишини батафсил тавсифлашга имкон берган;
кварцли ўрта ишқорли диоритларнинг (Қорамачит танаси) ва гранит-порфирларнинг (Сармич танаси) кичик интрузиялари таркиби бўйича далиллар “Ўзбек геология қидирув” AЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 04-3495-сон маълумотномаси). Натижада, кичик интрузиялар ва уларнинг мустақиллиги Молғузор тоғларидан Aуминзатовгача чўзилган ордовик-силур олтиндор камар билан боғлиқ минераллашув башоратига асосланган геологик ва петрологик-геокимёвий маълумотлар йирик миқёсли металлогеник ва геодинамик хариталар тузиш имконини берган;
Қоратов гранит интрузиясида биринчи марта аниқланган керсантитлар оҳак-ишқорли (дала шпатли) лампрофирлар оиласига мансублиги “Ўзбек геология қидирув” AЖда геология-қидирув ишларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 04-3495-сон маълумотномаси). Натижада, минтақанинг магматик мажмуаларида энг ёш дайкали ҳосилаларни аниқлаш имконини берган;
кичик интрузиялар ва дайкаларнинг генетик турлари ва уларнинг Қоратов олтиндор камарида олтин минераллашуви билан генетик боғлиқлиги  “Ўзбек геология қидирув”  AЖнинг геология-қидирув ишларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 04-3495-сон маълумотномаси). Натижада, кичик интрузиялар ва дайкаларнинг генетик турлари ҳудудни йирик миқёсли хариталашда, минераллашувни қидириш ва башоратлашда қидирув омили сифатида фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish