Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Отабек Тошпўлат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тили гемеронимларининг тарихий-лисоний тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1207.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалийевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Нормаматов Султонбек Ермаматович, филология фанлари доктори, профессор; Султонова Шоҳиста Мухаммаджоновна, филология фанлари доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили гемеронимларининг тарихий-лисоний хусусиятларини ономастик микрокўламидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва лисоний омиллар билан боғлиқ такомиллашувини, номинацион-мотивацион хусусиятларини социолингвистик аспектда очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гемеронимларнинг ономастик кўламдаги тарихий-лисоний, ижтимоий-сиёсий аҳамияти, маданий ва лисоний омиллар билан боғлиқ такомиллашуви ва уларнинг тилшуносликдаги лисоний мақоми ҳамда бошқа ономастик бирликлар билан муносабати, улар доирасидаги ўзаро ўтишлар (ономастик конверсия ва трансонимизация) аниқланган;
газета, журнал, ахборотнома ва бошқа матбуот нашрлари – гемеронимларни номлаш, бир-биридан фарқлаш, реклама қилиш, миллий-маданий хусусиятларини ифодалаш билан боғлиқ ҳолда улар мавзу-мундарижасининг такомиллашуви, тил бирликлари тизимидаги о`зига хос белги ва хусусиятлари ономастик қонуниятлар асосида далилланган;
ўзбек тили гемеронимларининг ономастик микрокўламидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва лисоний омиллар билан биргаликдаги маиший-иқтисодий ва маданий-маърифий тараққиёт ва ривожланишга таъсири социолингвистика мезонлари асосида очиб берилган;
ўзбек тили гемеронимларининг луғавий асоси, тарихий етимологик манбалари, ономастик маъноси, лексик-семантик жиҳатдан шаклланиши, ижтимоий-сиёсий, лисоний такомили билан боғлиқ юзага келиш сабаб ва омиллари, номинацион-мотивацион хусусиятлари ёритиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили гемеронимларининг тарихий-лисоний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
гемеронимларнинг ономастик кўламдаги тарихий-лисоний, ижтимоий-сиёсий аҳамияти, маданий ва лисоний омиллар билан боғлиқ такомиллашуви ва уларнинг тилшуносликдаги лисоний мақоми ҳамда бошқа ономастик бирликлар билан муносабати, улар доирасидаги ўзаро ўтиш хусусиятларига оид таҳлил ҳамда хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) електрон платформасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 19-ноябрдаги 04/1-3193-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тарихий матбуот нашрларига доир маълумот ҳамда илмий таҳлиллар такомиллашган;
газета, журнал, ахборотнома ва бошқа матбуот нашрлари – гемеронимларни номлаш, бир-биридан фарқлаш, реклама қилиш, миллий-маданий хусусиятларини ифодалаш билан боғлиқ ҳолда уларнинг мавзу-мундарижаси такомиллашуви, тил бирликлари тизимидаги о`зига хос белги ва хусусиятлари ономастик қонуниятларга тегишли таҳлил ҳамда хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида AМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли лойиҳада фойдаланилган. (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 19-ноябрдаги 04/1-3192-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги ўзбек тарихий ва замонавий матбуот нашрларига доир маълумот ҳамда илмий таҳлиллар мукаммаллашган;
ўзбек тили гемеронимларининг ономастик микрокўламидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва лисоний омиллар билан биргаликдаги маиший-иқтисодий ва маданий-ма`рифий тараққиёт ва ривожланишга та`сири юзасидан чиқарилган хулосаларидан 2020-2022-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллий маънавият” ешиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2022-йил 7-ноябрдаги 04-36-1867-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларни ўзбек тилидаги газета, журнал, ахборотнома ва бошқа даврий матбуот нашрларининг номланиш хусусиятларига доир маълумотлар, илмий далилларга бойлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish