Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдурахманова Санобар Махаммадаминовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Навоий насрий асарларидаги шеърларнинг жанр таркиби ва бадиий хусусиятлари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2PhD/Fil1733.
Илмий раҳбар: Ҳомидов Ҳамиджон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04. 
Расмий оппонентлар: Тожибойева Муқаддас, филология фанлари доктори, профессор; Раджабова Буробия, филология фанлари номзоди. 
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Aлишер Навоийнинг насрий асарларидаги шеърларнинг жанр таркиби, мавзу доираси, ғоявий йўналиши ва бадиий хусусиятларини аниқлаб, насрий асар таркибигаги шеърий парчага сингдирилган ғоялар вазифасини бадиий таҳлил тамойиллари асосида очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Aлишер Навоий “Тарихи мулуки Aжам”, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”, “Хамсат ул-мутаҳаййирин”, “Ҳолоти Саййид Ҳасан Aрдашер”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Маҳбуб ул-қулуб” асарларида қўлланилган 106 та “Байт”, 11 та “Назм”, 79 та “Шеър” номи билан қўллаган 196 та жанри номаълум шеърларнинг жанри аниқланиб, бадиий кўлами, мавзу ва ғоялар мундарижаси, тасаввуфий моҳияти, шакл ва вазн хусусиятлари аниқланган;
насрий асарларнинг мазмун-моҳиятига кўра, шеърий парчаларнинг асардаги жойлашган ўрни ва унинг мавзуий ғоянинг ёритилиш билан боғлиқлиги, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”да кўпроқ ибрат, “Тарихи мулуки Aжам”да қудратли шоҳлар тарихи, “Ҳолотлар”да кўпроқ ижодий жараён, мулоқот, “Маҳбуб ул-қулуб”да ҳикмат маъносида воқе бўлиши, шеър шаклларининг қайси жанрда акс етиши, фикр билдирилишида жанрнинг шакл ва мазмун уйғунлиги асосидаги ифода имкониятлари асосланган;
шеърлар замирига сингдирилган ҳикматли сўзлар, тамсил ва иборалар, тарихий ижтимоий-иқтисодий, маиший-маънавий ва маърифий жиҳатдан таҳлилга тортилиб, ҳар бир шеърдаги рамзий-истиоравий сўз ва ибораларнинг мажозий, ирфоний ва фалсафий мазмуни насрий баёндан ажратилмаган ҳолда, Навоий ижодий нияти, сўз муддаоси билан боғлиқ ҳолда бадиий таҳлил мезонлари асосида очиб берилган;
муайян мақсад, ижодий режа, ижтимоий ҳаётга фаол муносабат, тарихни замон билан боғлаш, ҳаётий тажрибанинг ҳикматга айланиб бориши каби белгилар шеърларнинг асосий хусусияти еканлигининг далиллари келтирилиб, Навоийнинг ижтимоий дунёқарашидаги жамият ва инсон муносабати талқини масалалари янги ёндашувлар асосида аниқланган, шоирнинг ижтимоий-ахлоқий қарашларининг насрий асарлар таркибидаги назмий парчаларга ўзига хос тил ва нутқ тадбиркорлиги асосида жойлаштириш маҳорати бадиий кучининг даражаси таҳлиллар асосида далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aлишер Навоий насрий асарларидаги шеърларнинг жанр таркиби, мавзу доираси ва бадиий хусусиятларини тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Aлишер Навоий “Тарихи мулуки Aжам”, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”, “Хамсат ул-мутаҳаййирин”, “Ҳолоти Саййид Ҳасан Aрдашер”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Маҳбуб ул-қулуб” асарларида қўлланилган 106 та “Байт”, 11 та “Назм”, 79 та “Шеър” номи билан қўллаган 196 та жанри номаълум шеърларнинг жанри аниқланиб, бадиий кўлами, мавзу ва ғоялар мундарижаси, тасаввуфий моҳияти, шакл ва вазн хусусиятлари аниқланган ўрин ва хулосалардан Тошкент давлат Сарқшунослик институтида 2018-2020-йилларда бажарилган РЗ-20170930393 – “Aлишер Навоийнинг “Ғаройиб ус-сиғар” девонидаги ғазалларнинг ўзбек ва инглиз тилларида илмий изоҳ ва шарҳини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат сарқшунослик институтининг 2022-йил 
7-февралдаги 01-04-01/231-сон маълумотномаси). Натижада Aлишер Навоий асарлари бадиий хусусиятларининг ўрганилишидаги ўзига хос ёндашувлар такомиллаштирилган;
насрий асарларнинг мазмун-моҳиятига кўра, шеърий парчаларнинг асардаги жойлашган ўрни ва унинг мавзуий ғоянинг ёритилиш билан боғлиқлиги, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”да кўпроқ ибрат, “Тарихи мулуки Aжам”да қудратли шоҳлар тарихи, “Ҳолотлар”да кўпроқ ижодий жараён, мулоқот, “Маҳбуб ул-қулуб”да ҳикмат маъносида воқе бўлиши, шеър шаклларининг қайси жанрда акс етиши, фикр билдирилишида жанрнинг шакл ва мазмун уйғунлиги асосидаги ифода имкониятлари асосланган ўринлардан, чиқарилган хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган РЗ-20170927147 – “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли монографияни нашр етилишида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 1-декабрдаги 04/1-3291-сон маълумотномаси). Натижада монография илмий-назарий фикрлар ҳамда амалий таҳлил намуналари билан бойитилган;
шеърлар замирига сингдирилган ҳикматли сўзлар, тамсил ва иборалар, тарихий ижтимоий-иқтисодий, маиший-маънавий ва маърифий жиҳатдан таҳлилга тортилиб, ҳар бир шеърдаги рамзий-истиоравий сўз ва ибораларнинг мажозий, ирфоний ва фалсафий мазмуни насрий баёндан ажратилмаган ҳолда, Навоий ижодий нияти, сўз муддаоси билан боғлиқ ҳолда бадиий таҳлил мезонлари асосида очиб берилган фикр-мулоҳазалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган РЗ-20170926459 – “Навоийшунослик тарихи” (ХХ – ХХИ асрлар) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда тадқиқотнинг илмий натижаларидан фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 2-декабрдаги 14-3304-сон маълумотномаси). Натижада Aлишер Навоий ижоди ва насрий асарларидаги шеърларнинг жанр таркиби, мавзу йўналишлари бўйича мавжуд фикрлар янги қарашлар билан бойитилган;
муайян мақсад, ижодий режа, ижтимоий ҳаётга фаол муносабат, тарихни замон билан боғлаш, ҳаётий тажрибанинг ҳикматга айланиб бориши каби белгилар шеърларнинг асосий хусусияти еканлигининг далиллари келтирилиб, Навоийнинг ижтимоий дунёқарашидаги жамият ва инсон муносабати талқини масалалари янги ёндашувлар асосида аниқланган, шоирнинг ижтимоий-ахлоқий қарашларининг насрий асарлар таркибидаги назмий парчаларга ўзига хос тил ва нутқ тадбиркорлиги асосида жойлаштириш маҳорати бадиий кучининг даражаси таҳлиллар асосида кўрсатилган ўринлардан Ўзбек Миллий Aкадемик театрида 2021-йилнинг 17-декабридан 
23-декабрига қадар ўтказилган “Навоий сиймоси ва асарлари саҳнада” мавзусидаги республика театрларининг кўрик-фестивали ссенарийларини яратишда қўлланилган (Маданият вазирлигининг 2022-йил 21-ноябрдаги 04-12-05-4885-сон маълумотномаси). Натижада Навоий шахси, ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақидаги маълумотлар бойитилган;
шеърлар замирига сингдирилган ҳикматли сўзлар, тамсил ва иборалар, тарихий ижтимоий-иқтисодий, маиший-маънавий ва маърифий жиҳатдан таҳлилга тортилиб, ҳар бир шеърдаги рамзий-истиоравий сўз ва ибораларнинг мажозий, ирфоний ва фалсафий мазмуни ёритилган ўринлар ҳамда хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг “Aдабиёт гулшани” ешиттириши ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг 2022-йил 31-январдаги 758-сон маълумотномаси). Натижада бадиий-оммавий телекўрсатув ва радиоешиттиришларнинг мавзуий ва мазмуний мундарижаси кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish