Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Рахматилло Фурқатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Куйиш сепсиси: башорат қилиш, давоси ва олдини олиш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1575.
Илмий раҳбар: Карабаев Худойберди Карабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Шухрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори; Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси» (Қозоғистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта жарроҳлик йўли билан даволашнинг таъсирига асосланган куйиш сепсисини диагностикаси, олдини олиш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инфекцион асоратларнинг турли даражаси бўлган куйган беморларда тизимли яллиғланишга жавоб синдромининг намоён  бўлиши аниқланган; 
куйиш касаллигинг дастлабки босқичида сепсиси бўлган ва бўлмаган куйган беморларда озон терапиясини қўллаш схемаси ишлаб чиқилган;
сепсис биомаркери сифатида прокальцитонин тести ва С-реактив оқсилнинг диагностик аҳамияти ўрганилди. Термик шикастланишда инфекциянинг умумлаштирилишини тасдиқлаш учун унинг информацион аҳамияти катта эканлиги асосланган;
куйиш сепсиси ёки инфекциянинг умумлаштиришни юқори хавфи бўлган беморларда дастлабки антибиотик терапиясининг схемаларини белгилашдаги ёндашувларини аниқлаш учун биринчи марта термик травманинг оғирлик даражаси натижасини прогностик баҳолаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оғир куйган беморларда куйиш сепсисини эрта диагностикаси ва давосини такомиллаштриш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
куйиш сепсисини даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Куйиш сепсиси (патогенези, ташхислаш ва даволаш)» номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги 8н-р/125-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсияларни қўллаш куйиш сепсисини даволаш тактикасини оптималлаштириш ва ўлим ҳолатларини камайтириш имконини берган;
эрта жарроҳлик усулида даволашга асосланган куйиш сепсисини диагностикаси, олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ўрганиш бўйича олинган  илмий натижалар соғлиқни сақлаш, жумладан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2022 йил 21 февралдаги 8н-з/94-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши касалликни эрта аниқлаш имконини берган, касалликнинг ривожланиш даражаси, асоратлар сони ва ўлим даражасининг пасайишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish