Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозаров Сардор Сохибжоновичнинг
фан доктори диссертация (DSc) ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Сунъий интеллект доирасида ҳуқуқий жавобгарлик”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Yu181.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Гулямов Саид Саидахрарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Самарходжайев Ботир Билялович, юридик фанлар доктори, профессор; Aминжонова Матлуба Aхмедовна, юридик фанлар доктори, доцент; Хамроқулов Баҳодир Мамашарифович, юридик фанлар доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект тушунчаси, юридик моҳияти ва табиати, унинг турли соҳаларда қўлланилишининг ҳуқуқий шакллари ва жавобгарлиги масалаларини очиб бериш, соҳага оид назарияни ривожлантириш ва амалиётни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим остида сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда йенгиллик яратишга қаратилган махсус ҳуқуқий режим тушунилиши асослантирилган;
сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун белгиланган тартибда махсус режим иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказилган ва махсус режимнинг ишчи органи томонидан юритиладиган махсус режим иштирокчиларининг ягона рейестрига киритилган юридик шахс, шу жумладан илмий ташкилот тан олиниши асослантирилган;
махсус режим иштирокчилари мақомини олишга талабгорлар мазкур махсус режим иштирокчиси мақомини олишга ариза берган юридик шахслар, шу жумладан, илмий ташкилотлар ҳисобланиши асослантирилган;
сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим иштирокчи ташкилотини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари сифатида махсус режим иштирокчиси мақомини олиш учун тақдим қилинган маълумот ва ҳужжатларда кейинчалик уларнинг тўлиқлиги, холислиги ва тўғрилиги бўйича асосли камчиликлар аниқланиши, махсус режим иштирокчисининг фаолияти лойиҳа доирасида кўрсатилган фаолият турларига мувофиқ емаслиги ҳамда ишчи орган билан тузилган махсус режим иштирокчисининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслиги асослантирилган;
идентификация тизими жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялашнинг расмий маълумотлар манбаи ва у орқали олинган маълумотлар давлат органлари, банклар, молия ва бошқа хизматлардан фойдаланувчи шахсларни масофавий идентификация (аутентификация) қилишнинг асоси ҳисобланиши асослантирилган;
сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда йенгиллик яратишга қаратилган махсус ҳуқуқий режим тушунчаси асослантирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим остида сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда йенгиллик яратишга қаратилган махсус ҳуқуқий режим тушунилиши юзасидан таклифлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-ноябрдаги 717-сон қарори билан тасдиқланган Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил етиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўгрисидаги Низомнинг 3-бандини ишлаб чиқишда еътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 16-сентабрдаги 12/21-66-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши қонунчиликда сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш махсус режими ҳуқуқий мақомини белгилашга хизмат қилган;
сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун белгиланган тартибда махсус режим иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказилган ва махсус режимнинг ишчи органи томонидан юритиладиган махсус режим иштирокчиларининг ягона рейестрига киритилган юридик шахс, шу жумладан илмий ташкилот тан олиниши юзасидан таклифлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 
29-ноябрдаги 717-сон қарори билан тасдиқланган Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил етиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўгрисидаги Низомнинг 3-бандини ишлаб чиқишда еътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 16-сентабрдаги 12/21-66-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши қонунчиликда сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш махсус режими иштирокчилари тушунчаси ва уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилашга хизмат қилган;
махсус режим иштирокчилари мақомини олишга талабгорлар – бу мазкур махсус режим иштирокчиси мақомини олишга ариза берган юридик шахслар, шу жумладан, илмий ташкилотлар ҳисобланиши юзасидан таклифлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-ноябрдаги 717-сон қарори билан тасдиқланган Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил етиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўгрисидаги Низомнинг 3-бандини ишлаб чиқишда еътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 16-сентабрдаги 12/21-66-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш махсус режими иштирокчилари талабгорлари тушунчаси ва ҳуқуқий мақомини белгилашга хизмат қилган;
сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим иштирокчи ташкилотини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари сифатида махсус режим иштирокчиси мақомини олиш учун тақдим қилинган маълумот ва ҳужжатларда кейинчалик уларнинг тўлиқлиги, холислиги ва тўғрилиги бўйича асосли камчиликлар аниқланиши, махсус режим иштирокчисининг фаолияти лойиҳа доирасида кўрсатилган фаолият турларига мувофиқ емаслиги ҳамда ишчи орган билан тузилган махсус режим иштирокчисининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслиги юзасидан таклифлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-ноябрдаги 717-сон қарори билан тасдиқланган Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил етиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўгрисидаги Низомнинг 23-бандини ишлаб чиқишда еътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 16-сентабрдаги 12/21-66-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши махсус режим иштирокчи ташкилотини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асосларини белгилашга хизмат қилган;
идентификация тизими жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялашнинг расмий маълумотлар манбаи ва шу орқали олинган маълумотлар давлат органлари, банклар, молия ва бошқа хизматлардан фойдаланувчи шахсларни масофавий идентификация (аутентификация) қилишнинг асоси ҳисобланиши тўғрисидаги таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 30-октабрдаги “Aҳолига тақдим етилаётган електрон давлат хизматларини кўрсатишда шахсни тасдиқлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 679-сон қарорининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 16-сентабрдаги 12/21-66-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда йенгиллик яратишга қаратилган махсус ҳуқуқий режим тушунчаси юзасидан берган таклиф Вазирлар Маҳкамасининг ташаббуси асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий килиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 26-августдаги ПҚ-5234-сон қарори 2-бандининг “а” кичик бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 16-сентабрдаги 12/21-66-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши қонунчиликда Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимнинг илмий асосланган тушунчасини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish