Sayt test rejimida ishlamoqda

Елмуратова Шохиста Aблакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон уй-музейларининг тарихий ривожланиши ва маданий ҳаётда тутган ўрни (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar1054. 
Илмий раҳбар: Ҳожиакбар Ҳамидов. тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Расмий оппонентлар: Бобожонова Дилором, тарих фанлари доктори, профессор; Турсунов Равшан, тарих фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот номи: Ўзбекистон тарихи Давлат музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда уй-музейларининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи ҳамда уларнинг маданий ҳаёт тараққиётидаги ўрни, аҳамиятини Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри уй-музейлари фаолияти” мисолида асослаб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда уй-музейларнинг ташкил етилиши ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган ҳукумат қарорлари ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг уй-музейлар ривожида асосий омил еканлиги очиб берилган;
уй-музейлар фаолияти билан боғлиқ 1 та қонун, 2 та фармон, 13 та қарор қабул қилинганлиги аниқланиб, уй-музейлар фаолиятини янада кенгайтиришда уй-музейларга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш зарурлиги аниқланган;
ҳомийлик асосида ташкил етилган Ким Пен Хва ҳамда Турсуной Охунова хотира музейларининг мавқеини улар томонидан ҳаётлик даврида яратилган қаламтасвир суратлар, оилавий фотосуратлар, турли хат ва ёзишмалар, шахсий кундалик дафтарлар ва бошқа кўплаб архив ҳужжатлар сақланаётганлиги ҳамда икки карра меҳнат қаҳрамонлари ёшларга маънавий-маърифий тарбия беришда намуна сифатида бўлиши ҳамда уларни ҳам яшаган уйларида музей ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб берилган;
Ўзбекистон тарихида 1974 йилда Шароф Рашидов ташаббуси билан биринчи бор Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида давлат арбоби Усмон Юсупов уй-музейи ташкил етилгани далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда уй-музейлар фаолиятининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи, уларнинг маданий ҳаётимиздаги аҳамиятини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мустақиллик даврида уй-музейлар фаолиятини янада такомиллаштиришда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг роли, уларнинг муҳим омиллари ва хусусиятлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги машҳур давлат, адабиёт, маданият намоёндалари уй-музейларининг тарихи, фаолиятининг муҳим йўналишларига оид хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида тарғибот-ташвиқот ишлари учун ўтказилган “Миллий давлатчилигимизнинг тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларни тарбиялашда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” мавзусидаги тадбирда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 15 февралдаги 02.02.204-сон маълумотномаси). Натижада тарғибот тадбири давомида иштирокчиларнинг, айниқса ёшларнинг маънавий-ахлоқий дунёқараши янада кенгайишига хизмат қилган;
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги машҳур давлат, адабиёт, маданият намоёндалари уй-музейларининг тарихи, фаолиятининг муҳим йўналишлари, Ўзбекистонда уй-музейлар фаолиятини ривожлантиришда илғор технологиялардан самарали фойдаланишнинг зарурати ҳамда жамият тафаккурида маданиятимиз тарихига оид дунёқарашни янада юксалтиришда уй-музейларининг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятларига оид қонун, фармон, қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 2022 йил 16 февралда ўтказилган “Мустақиллик йилларида уй-музейлар фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” мавзусидаги илмий-амалий семинар дастурини тайёрлаш ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 04-12-08-532-сон маълумотномаси). Натижада ўтказилган семинарнинг сермазмун бўлиши ва иштирокчиларда ижобий таассурот қолишига хизмат қилган;
Ўзбекистон тарихида Ким Пен Хва ҳамда Турсуной Охунова хотира музейларининг ташкил етилиши илмий натижалари асосида Ўзбекистонда уй-музейлар фаолиятини ривожлантиришда илғор технологиялардан самарали фойдаланишнинг зарурати ҳамда жамият тафаккурида маданиятимиз тарихига оид дунёқарашни янада юксалтиришда уй-музейларининг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятларига оид назарий маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлиги томонидан 2022 йил 15 февралда ўтказилган “Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри уй-музейларининг жиҳозланиши жараёнларида илғор технологиялардан фойдаланиш масалалари” мавзусидаги семинар дастурини тайёрлаш ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2022 йил 15 февралдаги 01-01-368-сон маълумотномаси). Натижада ўтказилган семинар иштирокчиларда ижобий кўникмаларнинг шаклланишига хизмат қилган;
Республика раҳбари Шароф Рашидов ташаббуси билан Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида давлат арбоби Усмон Юсупов уй-музейининг ташкил етилиши ҳамда унинг тарихий аҳамияти, ўзига хос хусусиятларига оид таҳлилий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви стенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022 йил 4 мартдаги 04-12-08-532-сон маълумотномаси). Натижада “Тақдимот” кўрсатувининг мазмунли ва томошабоп бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish