Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Абиш Абилказиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог`и номи): “Каузатив конструкцияларининг когнитив ва лингвопрагматик таҳлили (инглиз ва қорақалпоқ тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1823.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим; Давлатова Мухайё Хасановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларида каузатив тузилмаларнинг шаклланишида тил бирликларининг иштирокини функционал-семантик, когнитив ҳамда прагматик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилида каузатив тузилмани ҳосил қилувчи лисоний бирликлар семантик фаоллашувга таъсир етувчи аргументнинг (ега, тўлдирувчи) синтактик муносабатлари тузилмаларнинг асосини ташкил қилиши исботланган;
қорақалпоқ тилида каузатив тузилмаларни шакллантирувчи лисоний бирликлар қатори белгиланиб, ушбу тузилмалар бўлаклари синтактик муносабатлари асосини -t, -tır, -tir, -dır, -dir, -ır, -ir, -qız, -kiz, -gʼız қўшимчалари ва májbúrlew/ májbúr etiw, buyırıw/ buyrıq etiw/ buyrıq beriw каби лексик-грамматик воситалар ташкил қилиши далилланган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги каузатив тузилма таркибидаги бирликларнинг инсоннинг емоционал вазияти, мулоқотда иштирок етадиган шахсларнинг когнитив фаолияти билан алоқадор функционал ифодаси таснифи ишлаб чиқилган; 
қиёсланаётган тилларда get Obj+P II, have Obj+P II, make Obj+P II, B + T + F (-ǵa, -ge) + májbúrlew/ májbúr etiw, B + T + F (-dı, di, -ın, -in) + soranıw/ótiniw каби каузатив тузилмаларнинг лингвокогнитив моҳияти, руҳий, механик ҳодисалар, субъектдаги сифатий ўзгаришлар каби лингвомаданий мақоми ва каузатив маъноли феълларнинг прагматик қўлланиши очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ тилларида каузатив конструкцияларнинг когнитив ва лингвопрагматик таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
инглиз тилида каузатив тузилмани ҳосил қилувчи лисоний бирликлар семантиc фаоллашувга таъсир етувчи аргументнинг (ега, тўлдирувчи) синтактик муносабатлари тузилмаларнинг асосини ташкил қилиши борасидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий етиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 июлдаги 2089/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, лисоний бирликлар танловининг виртуал русурсларни яратишдаги вазифалари шакллантирилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги каузатив тузилма таркибидаги бирликларнинг инсоннинг емоционал вазияти, мулоқотда иштирок етадиган шахсларнинг когнитив фаолияти билан алоқадор функционал ифодаси таснифи мезонлари натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Йевропа Иттифоқининг Ерасмус + дастури доирасида амалга оширилган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЕППКA2-CБҲЕ-СП-ЕРAСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 июлдаги 2090/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада лисоний тузилмаларнинг функционал таснифи мезонлари таълим тизими жараёнларига сингдирилган; 
қорақалпоқ тилида каузатив тузилмаларни шакллантирувчи лисоний бирликлар қатори белгиланган ҳамда ушбу тузилмалар бўлаклари синтактик муносабатлари асосини -t, -tır, -tir, -dır, -dir, -ır, -ir, -qız, -kiz, -gʼız қўшимчалари ва májbúrlew/ májbúr etiw, buyırıw/ buyrıq etiw/ buyrıq beriw каби лексик-грамматик воситалар таҳлилидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаётган “ПЗ-20170930309 Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожига таъсири масаласи” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2 августдаги 01-21-04/1781-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ тилидаги каузатив тузилмаларнинг лингвомаданий мақоми ва лингвокогнитив моҳияти фолклор матнида акс топиши даражани аниқлашга еришилган; 
қиёсланаётган тилларида get Obj+P II, have Obj+P II, make Obj+P II, B + T + F (-ǵa, -ge) + májbúrlew/ májbúr etiw, B + T + F (-dı, di, -ın, -in) + soranıw/ótiniw каби каузатив тузилмаларнинг лингвокогнитив моҳияти, руҳий, механик ҳодисалар, субъектдаги сифатий ўзгаришлар каби лингвомаданий мақоми ва каузатив маъноли феълларнинг прагматик қўлланиши борасидаги масалалар Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Мусиқий дам олиш дастурлари” бош муҳарририяти томонидан тайёрланадиган “Билимлендириw ҳáм реформа”, “Жаńа áwлад” ешиттиришлари сcенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2022 йил 14 июндаги 0522/327-сон маълумотномаси). Натижада, олиб борилган ешиттиришлар мазмунан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish