Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлламбергенова Нигора Гулмурзайевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги “нутқ” маъноли фраземалар”, 10.00.06 – Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil1788.
Илмий раҳбар: Худаярова Мухаббат Тажимуратовна,  филология фанлари номзоди, доcент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01. 
Расмий оппонентлар: Маматов Aбдигофур Ешонкулович, филология фанлари доктори, профессор; Бекбергенов Қидирбай Aйжариқович, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги “нутқ” маъноли фраземаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ўхшаш жиҳатларини очиб бериш, тилларнинг ментал хусусиятларига хос фраземаларнинг грамматик ва семантик, лингвокултурологик тавсифини амалга ошириш асосларини белгилашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва қорақалпоқ тилшуносликларида “нутқ” маъноли фраземалар таркибидаги фразосемемалар умумий сема асосида маъно жиҳатдан ажратилиб, уларнинг бир-бирларидан денотатив ва коннотатив семаларига кўра фарқли жиҳатлари далилланган;
“нутқ” маъноли фраземаларнинг қариндош тиллар орасидаги умумий ва фарқли лексик-семантик хусусиятлари, фразосемема таркибидаги семаларнинг интеграл ва дифференциал муносабатлари, аллофраземаларнинг ҳосил бўлиш усуллари ва фразеологик синонимия ҳодисаларининг халқ ментал хусусиятларига боғлиқ пайдо бўлиш йўллари аниқланган;
“нутқ” маъноли фраземаларнинг компонентлари орасидаги таянч ва нотаянч аъзоларининг ўзаро семантик муносабатлари асосида уларнинг қурилиш моделлари аниқланиб, фраземаларнинг парадигматик ва синтагматик муносабатлари асослаб берилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги “нутқ” маъноли фраземаларнинг адиблар матннинг образлилигини, таъсирчанлигини, емоционаллигини таъминлаш учун халқ менталитетига хос фраземаларни қўллаш, компонентлари трасформацияси воситасида матндаги коннотацияни янада кучайтира олиш маҳорати очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва қорақалпоқ тилидаги “нутқ” маъноли фраземаларнинг лингвистик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва қорақалпоқ тилшуносликларида “нутқ” маъноли фраземалар таркибидаги фразосемемалар умумий сема асосида маъно гуруҳларига ажратилиши, уларнинг бир-бирларидан денотатив ва коннотатив семаларига кўра фарқли жиҳатлари билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган Ф3-2016-09081165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 6-майдаги 114-сон маълумотномаси). Натижада икки тилга хос фраземалар маънолари, тузилиши, қўлланилишидаги ўхшаш ва фарқли томонлар аниқланганлиги асносида тадқиқотнинг янги маълумотлар билан бойитилишига еришилган;
“нутқ” маъноли фраземаларнинг қариндош тиллар орасидаги умумий ва фарқли лексик-семантик хусусиятлари, фразосемема таркибидаги семаларнинг интеграл ва дифференциал муносабатлари, аллофраземаларнинг ҳосил бўлиш усуллари ва фразеологик синонимия ҳодисаларининг халқ ментал хусусиятларига боғлиқ пайдо бўлиш йўллари тўғрисидаги назарий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Тил – маънавият кўзгуси”, “Тил гулшани” номли ешиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда ҳамда ФМ-100.4 радиосининг “Тилга еътибор – елга еътибор” ешиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022-йил 5-майдаги 05-22/247-сон маълумотномаси). Натижада фраземаларнинг тилимизда тутган ўрнини, миллий-маданий хусусиятларини очиб беришга, кенг жамоатчиликнинг бадиий адабиётга бўлган қизиқишларини яна-да оширишга еришилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги “нутқ” маъноли фраземаларнинг адиблар матннинг образлилигини, таъсирчанлигини, емоционаллигини таъминлаш учун халқ менталитетига хос фраземаларни қўллаш, компонентлари трасформацияси воситасида матндаги коннотацияни янада кучайтира олиш ҳақидаги аҳамиятли назарий хулосаларидан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ёш ижодкорлар малакасини оширишда, турли тўгарак, семинар ва маҳорат дарслари ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 28-апрелдаги 48-сон маълумотномаси). Натижада ёш адибларнинг асарларида фраземалардан халқларнинг миллий-маданий хусусиятларидан келиб чиқиб, ўринли фойдаланиш, улардан таъсирчан бадиий приёмларни яратишдаги маҳорати такомиллаштирилган;
“нутқ” маъноли фраземаларнинг компонентлари орасидаги таянч ва нотаянч аъзоларининг ўзаро семантик муносабатлари асосида уларнинг қурилиш моделлари, фраземаларнинг парадигматик ва синтагматик муносабатлари муаллиф томонидан тузилган, лингвистик терминларнинг орфографиясига бағишланган “Ўзбекча–қорақалпоқча-қозоқча-туркманча-русча лингвистик терминлар луғати” (Нукус ДПИ Илмий Кенгашининг 2021-йил 28-июндаги 11-сон қарори билан нашрга тавсия етилган. Нукус-2021) Республикадаги ўзбек ва қорақалпоқ тилларини давлат тили сифатида ўрганувчилар томонидан қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 5-майдаги 89-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг давлат тиллари ҳисобланган ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги терминларни тўғри қўллаш ва изоҳлаш малакалари ошган, фраземаларнинг ёзилиши, талаффузи, уларнинг таржималарини ўрганиши асносида ўқувчиларнинг орфографик ва орфоепик меъёрларини ўзлаштириш, фраземалар маъноларини тушуниш компетенсиялари шаклланган, луғат бойлигининг ўсишини таъминлаш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish