Sayt test rejimida ishlamoqda

Идирисов Aлишер Отажоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқ маъмуриятчилиги тизимида солиқ назоратини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1303.
Илмий раҳбар: Урмонов Жахонгир Жалолдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Егамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Хайрулла Aбдурасулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади солиқ маъмуриятчилиги тизимида солиқ назоратини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, шунингдек самарали ва таъсирчан солиқ назоратини олиб бориш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “солиқ назорати” тушунчаси ваколатли органларнинг солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя етилиши устидан назорат қилишга доир фаолияти жиҳатидан такомиллаштирилган;
камерал солиқ текшируви якунида ҳисоботларда тафовут ва (ёки) хатолик аниқланган ҳолатларда солиқ органи томонидан ҳисоботларга тузатиш киритиш бўйича талабнома юбориш, текширувнинг якунланиши юзасидан ягона санани белгилаш ҳамда солиқ текшируви муддатини умумий ҳисобда 120 кундан 60 кунгача қисқартириш орқали камерал солиқ текширувини такомиллаштириш таклифи асосланган; 
сайёр солиқ текширувида ҳисобга олиш ҳужжатлари ва солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотлар таҳлилдан ўтказилиши, профилактик тадбирлар ва хронометраж кузатувларини 7 календар кундан кам бўлмаган муддатда олиб бориши ҳамда солиқ назоратининг турли хил тадбирлари ўтказилишини жорий етиш орқали солиқ назоратининг самарадорлигини таъминлаш таклифи асосланган; 
солиқ аудити бошланишига қадар камида 30 календар кун олдин солиқ тўловчига бу ҳақида хабар берилиши ва унда аудитни ўтказиш учун зарур маълумотлар кўрсатилиши, солиқ аудити ўтказилаётганда текширилаётган давр ҳисоботларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мумкин емаслиги меъёрларини киритиш орқали солиқ назоратини такомиллаштириш асосланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ маъмуриятчилиги тизимида солиқ назоратини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган тадқиқот бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
солиқ назорати тушунчасига “Ваколатли органларнинг солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя етилиши устидан назорат қилишга доир фаолияти солиқ назоратидир” деб таъриф бериш мақсадга мувофиқлиги бўйича берилган таклифлар Солиқ кодексининг 135-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 24 мартдаги 06/04-01-01-37/698-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсиялар солиқ назорати тўғрисидаги умумий қоидаларни ҳуқуқий жиҳатдан янада мустаҳкамлаш имконини яратган;
камерал солиқ текшируви якунида солиқ тўловчи юборган солиқ ҳисоботида тафовут ва (ёки) хатоликлар аниқланса, солиқ органи ҳисоботларга тузатишлар киритиш талабномасини юбориши, шунингдек талабнома жўнатилган сана текширув якунланган сана ҳисобланиши, агарда ўрганиш ёки таҳлил қилиш якунига асосан тафовут ва (ёки) хатолар аниқланмаса ҳам текширув якунланган деб ҳисобланиши юзасидан берилган таклифлар Солиқ кодексининг 138-моддасида назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 24 мартдаги 06/04-01-01-37/698-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар камерал солиқ текширувининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш имконини яратган;
сайёр солиқ текшируви пайтида ҳисобга олиш ҳужжатлари, товар-моддий қийматликлари ҳамда пул маблағлари ҳаракати, шунингдек солиқ тўловчи фаолияти билан боғлиқликдаги бошқа ахборотларнинг таҳлили ўтказилиши, шунингдек текширув жараёнида солиқ идоралари профилактик тадбирлар ва хронометраж кузатувлари олиб боришга, назорат-касса техникалари ва тўлов терминали ишлатилишини текширишга, шунингдек солиқ назоратининг турли бошқа тадбирларини ўтказиш ваколатига ега еканлиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Солиқ кодексининг 139-моддасида акс етган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 24 мартдаги 06/04-01-01-37/698-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар текширув жараёнларида солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний ваколатларини аниқ белгилаш имконини яратган;
солиқ аудити бошланишигача камида 30 календар кун аввал солиқ тўловчига бу тўғрисида хабарнома юбориши, унда аудит бошланиш куни, текширувдан ўтказилиши лозим бўлган масалалар рўйхати, зарур бўлган ҳужжатларнинг бирламчи рўйхати, шунингдек аудит текширувини ўтказиш юзасидан зарурий бошқа маълумотлар акс етиши лозимлиги, шу билан бир қаторда аудит ўтказилаётганда текширилаётган давр ҳисоботларига солиқ тўловчи томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмаслиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Солиқ кодексининг 140-моддасида назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 24 мартдаги 06/04-01-01-37/698-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар тадбиркорлик субйектларининг текширувга қадар ўзлари йўл қўйиши мумкин бўлган хатоликларини мустақил тузатишларига, қўлланилиши мумкин бўлган турли хил молиявий ва бошқа санксияларнинг олдини олишга хизмат қилибгина қолмасдан, балки ўтказилаётган текширувларнинг, авваломбор жазолаш мақсадларига емас, балки солиқ тўловчиларнинг хатоликларини тузатишларига имконият яратиб беришга қаратилиб, солиқ аудити ўтказилаётганда текширилаётган давр ҳисоботларига солиқ тўловчи томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар текширув жараёнларидаги турли хил англашмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish