Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчанов Худайберган Ўриновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шимоли – ғарбий Ўзбекистон тангачақанотлилари (Insecta, Lepidoptera) фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/B144.
Илмий маслаҳатчи: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Кимсанбоев Хўжамурод Хамроқулович, биология фанлари доктори, профессор; Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори; Зокиров Исломжон Илхомжонович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимоли – ғарбий Ўзбекистон тангачақанотлиларининг замонавий тур таркибини аниқлаш, зоогеографик тақсимланишини ҳамда экологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Шимоли – ғарбий Ўзбекистонда тангачақанотли ҳашаротлари фаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 7 та катта оила 13 оила, 44 кенжа оила, 69 триба, 153 авлодга мансуб 261 тур аниқланган;
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун тангачақанотли ҳашаротлар туркуми вакилларидан 15 тури аниқланган; 
тангачақанотли ҳашаротлар фаунасининг 5 та биотоп бўйича шаклланиши ва турли агроценозларда тарқалиши исботланган; 
Шимоли – ғарбий Ўзбекистон тангачақанотли ҳашаротларининг географик кенглик ва узунлик кесимида 21 гуруҳга ажратилган;
ўсимликларнинг асосий ҳаёт шакллари билан озиқланиш мосланишига кўра, фитофаглар асосий 4 та йирик экологик гуруҳга дендробионт, тамнобионт, хамебионт, хортобионт ва 7 та кичик гуруҳга тақсимланиши очиб берилган;
тангачақанотли ҳашаротлар озуқага ихтисослашувининг кенглик даражаси бўйича 3 та гуруҳга монофагларга -71 тур, олигофагларга - 65 тур ва полифагларга - 125 тур тегишлилиги аниқланган;
тангачақанотлиларнинг ўсимлик оилалари билан ўзаро муносабати таҳлилига кўра 2 та оила, яъни Geometridae ва Erebidae вакиллари 16 тадан ўсимлик оилаларида ривожланиши акс этган; Cossidae оиласи вакиллари - 10 та, Lasiocampoidea - 15 та, Sphingidae - 10 та ўсимлик оилаларида ривожланиши очиб берилган;
тангачақанотлиларнинг учиш даврларини кузaтиш нaтижaлaригa кўрa 11 тa фенологик гуруҳга aжратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шимоли – ғарбий Ўзбекистон тангачақанотлилари (Insecta, Lepidoptera) фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Шимолий – ғарбий Ўзбекистон тангачақанотлиларининг турли сабабларга кўра сони қисқариб бораётган, йўқолиб кетиш хавфи бўлган турларини муҳофаза қилиш ва сақлаб қолиш юзасидан ла чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 8 октябрдаги 01/18-2155–сон маълумотномаси). Натижада, кам ва жуда тарқалган 18 турнинг популяцияларини сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Тангачақанотлилар туркумига тегишли бўлган 86 турга мансуб 189 нусха капалак намуналари Республикада етакчи бўлган Зоология коллекцияси ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 16 ноябрдаги 4/1255–2875–сон маълумотномаси). Натижада, намуналар республиканинг шимолий– ғарбий ҳудудлари бўйича ҳашаротлар фондини бойитган ва улар популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш, турли боитопларда тарқалиши ва экологиясини ўрганиш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган;
Хоразм давлат ўрмон хўжалиги ҳудудларида тарқалган тангачақанотли ҳашаротларнинг 34 тури зараркунандалик хусусиятига эга эканлиги аниқланиб, уларнинг зарарини олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Хоразм давлат ўрмон хўжалиги ҳудудий бўлимлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 23 ноябрдаги № 03/21-5610-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуддаги зараркунанда тангачақанотли ҳашаротларнинг тур таркиби, тарқалиши, биоэкологик хусусиятлари, булардан ташқари ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик турларини қўриқлаш, кўпайтириш, табиатдаги табиий популяциясини сақлаб қолиш ва ҳимоя қилиш ишларини ташкил этиш ҳамда илмий-маданий мақсадларда табиий ресурслардан оқилона ва барқарор фойдаланишни таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish