Sayt test rejimida ishlamoqda

Калимбетов Жанназар Курбанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳоли даромадлари таркибига жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар ставкаларининг таъсирини моделлаштириш” (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида), 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt1163.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ергашев Илхом Ободович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади аҳоли даромадларини солиқлар воситасида тартибга солиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли даромадларини ошириш ва жисмоний шахсларнинг ўзини ўзи банд қилишини солиқ дастаклари орқали рағбатлантириш мақсадида аҳолининг мазкур фаолиятлардан олган даромадларини солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритмаслик таклифи асосланган;
ижтимоий йўналишдаги солиқ имтиёзлари тизимини жорий қилиш ва ипотека кредитлар фоиз ставкасини субсидиялаш механизми самарадорлигини кредит ва фоиз тўловларига йўналтирилган даромадларга нисбатан солиқ чегирмасини татбиқ қилиш орқали ошириш таклифи асосланган;
ҳудуддаги устувор аҳамиятга ега фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларни қатъий белгиланган солиқни тўлашдан муддатли озод қилиш орқали мамлакат бўйича аҳоли жон бошига даромаднинг ўртача кўрсаткичидаги кескин тафовутни пасайтириш таклиф етилган;
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси паст бўлган Тахтакупир, Бозатау ва Шуманай туманларида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар даромадига пасайтирилган ставкада солиққа тортишни татбиқ етиш орқали жисмоний шахслар даромадлари таркибига солиқ ставкасининг самарали таъсирини ошириш асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.    Аҳоли даромадлари таркибига жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар ставкаларининг таъсирини моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳоли даромадларини ошириш ва жисмоний шахсларнинг ўзини ўзи банд қилишини солиқ дастаклари орқали рағбатлантириш мақсадида аҳолининг мазкур фаолиятлардан олган даромадларини солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритмаслик таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси 369-модда биринчи қисмининг 7-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 ноябрдаги 15-151050-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 14 сентябрдаги СИ/11-09/3109-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли бандлиги қўшимча равишда таъминлаш ва ихтиёридаги даромад миқдорини ошириш имконини берган;
ижтимоий йўналишдаги солиқ имтиёзлари тизимини жорий қилиш ва ипотека кредитлар фоиз ставкасини субсидиялаш механизми самарадорлигини кредит ва фоиз тўловларига йўналтирилган даромадларга нисбатан солиқ чегирмасини татбиқ қилиш орқали ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси 378-модда 16-бандининг тўртинчи хатбошида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 ноябрдаги 15-151050-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 14 сентябрдаги СИ/11-09/3109-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли даромадлари таркибига жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар ставкаларининг таъсирини моделлаштириш орқали фискал сиёсат инструментлари ижобий таъсирини ошириш имкони яратилган; 
ҳудуддаги устувор аҳамиятга ега фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларни қатъий белгиланган солиқни тўлашдан муддатли озод қилиш орқали мамлакат бўйича аҳоли жон бошига даромаднинг ўртача кўрсаткичидаги кескин тафовутни пасайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси 483-модда олтинчи қисм иккинчи хатбошида акс етган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 ноябрдаги 15-151050-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 14 сентябрдаги СИ/11-09/3109-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли жон бошига ўртача даромад тахминан 0,3 фоизга ўсишига олиб келган; 
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси паст бўлган Тахтакупир, Бозатау ва Шуманай туманларида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар даромадига пасайтирилган ставкада солиққа тортишни татбиқ етиш орқали жисмоний шахслар даромадлари таркибига солиқ ставкасининг самарали таъсирини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси 483-модда олтинчи қисм учинчи хатбошида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 ноябрдаги 15-151050-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида ушбу ҳудудлардаги жисмоний шахслар ихтиёрида қоладиган даромад 1,2 млрд. сўмни ташкил етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish